Президентнинг 22.06.2020 йилдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланди.
Ер қаъридан фойдаланувчилар лицензияни қандай олиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 йилдаги 403-сон қарори билан Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби.
Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлар учун хабардор қилиш тартиби қандай бўлади
2020 йил 1 июлдан бошлаб бу соҳада лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинади ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиш тартиби жорий этилади.
Пахтани етиштирувчилар ва қайта ишловчилар кооперация асосида бирлашиши мумкин
Бунга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда рухсат берилади.
ОТМга ўқишга киришда хотин-қизлар учун имтиёзлар назарда тутилган
Уларни қўшимча грант асосида қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Маданият ходимларининг янги маошлари эълон қилинди
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Тошкентда яна битта ОТМ очилади
Бу «Tashkent International University of Education» халқаро университети бўлади.
Яширин иқтисодиётга қарши қандай курашиш керак
Ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Аэропортларда хизмат кўрсатиш учун тарифларни шакллантириш қоидалари тасдиқланди
Ҳаво кемаларида кўрсатилган хизматлар учун аэронавигация йиғимлари Европа аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг методикасига мувофиқ ҳисобланади.
2021 йилдан туризм соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Янги виза, туристик йиғим ҳисобини юритишнинг ягона тизими ва чегарадан тезкор ўтиш механизми.
Норезидент-биржа савдолари иштирокчиси қандай ҳисобга қўйилади
ДСҚ томонидан Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Туризм соҳасида бир қатор қўшимча имтиёзлар тақдим этилади
19 июнь куни Президент томонидан «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
ҚҚС бўйича амал қилаётган имтиёзлар 1 октябрдан қисқартирилади
Президентнинг 19.06.2020 йилдаги «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги ПФ-6011-сон Фармони қабул қилинди.
Сирдарё ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларига – имтиёзлар
Улар божхона божидан озод этилади, шунингдек қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати кечиктирилади.
Атом энергиядан фойдаланиш хавфсизлиги текширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади
Филиалнинг асосий вазифаларидан бири - иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ХВЖ маблағлари билан тўлдирилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388-сон қарор қабул қилинди.
Мажбурий ижро бюроси ваколатлари қайта кўриб чиқилди
Президент томонидан энергоресурсларни сотиш масалалари бўйича янги ҳужжат имзоланди.
Касаллик варақалари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Соғлиқни сақлаш вазири ўз буйруғи билан Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритди.





