Ҳар йилги «Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича навбатдаги «йўл харитаси» қабул қилинди.
Қўшма ОТМ муҳандис-техник кадрларни тайёрлайди
Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ташкил этилмоқда.
Ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажми автоматик тарзда ҳисобга олинади
Вазирлар Маҳкамаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирларни тасдиқлади.
Инфляцион таргетлашга ўтиш 1 январдан бошланади
Инфляцияни 2021 йилда 10%гача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5% даражадаги доимий инфляцион мақсад (таргет) ўрнатилди.
Бизнес-омбудсманга кўпроқ ҳуқуқлар берилди
12.11.2019 йилдаги ЎРҚ-583-сон Қонун билан мамлакатимизнинг бир қатор кодекслари ва қонунларига тузатишлар киритилди.
Ерни олиб қўйиш ва бузиш учун келишувни нотариус тасдиқлаши лозим
Вазирлар Маҳкамаси ер участкасини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк мулкдорларига компенсация беришнинг янги тартибини тасдиқлади.
Ҳар йилги «Ипак йўлида туризм» ярмаркаси
Ҳукумат томонидан Тошкентда ҳар йилги халқаро туризм ярмаркасини ўтказиш тартиби белгиланди.
Геология-қидирувда – янги қоидалар
Президентнинг 18.11.2019 йилдаги қарори билан углеводород хом ашёси учун геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилган.
Қарздорлар учун мамлакатдан чиқиш тартиби соддалаштирилди
Ижро ҳужжатлари бўйича қарздор жисмоний шахсларнинг чиқиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш ҳамда ушбу жараёнда масъул тузилмаларнинг ўзаро муносабатлари бўйича янги тартиб тасдиқланди.
Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил этилди
У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси тузилмасида илмий-амалий тадқиқотлар, методика ва экспертиза бўлими ўрнига фаолият кўрсатади.
Жанубий Корея инвестициялари ҳимояга олинди
Президент 19 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари қанча бўлади
Президентнинг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби
Улар Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарорида келтирилган.
Алкоголь савдосидаги чекловлар қайта кўриб чиқилди
Тузатишлар 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сон Қонунда келтирилган.
Маиший чиқиндилар қандай ташилади
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари тасдиқланди.
Утилизация йиғимини ундириш уч ойдан кейин бошланади
Тегишли ўзгартиришлар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларга киритилди.
ХТТБ Ўзбекистонга $500 млн қарз ажратади
Давлатимиз 19 июль куни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича ўз харажатларини молиялаштириш учун қарз битимини имзолади.
Қум-шағални лицензиясиз қазиб олиш мумкин
Дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш тартиби соддалаштирилди.
Янги қонун: аввал синалади – кейин жорий этилади
«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. Қонун нормалари айрим туман ва шаҳарларда дастлабки синовдан ўтказилади, кейин эса тузатишлар киритилиши мумкин ва шундан кейингина улар кучга киради.
Хорижий инвесторлар кенгаши ташкил этилди
У мамлакатимиз Президенти ҳузурида фаолият кўрсатади. Давлат раҳбари тегишли қарорни 13 ноябрь куни имзолади.
Читайте в свежих номерах
2026, 10 марта№ 10
- «Крупные налогоплательщики» и «субъекты крупного предпринимательства»
- Перевозка под таможенным контролем: как не попасть на лишние расходы
- Как проводить операции с наличными деньгами
- Основание для перерасчета, пенсии для заключенных, налог для самозанятых…
- Как зарегистрировать договор строительного подряда в налоговых органах


