Улар намунавий лойиҳаларга мувофиқ ДХШ шартларида танлов савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилинган инвесторлар иштирокида қурилади, уларга зарур ер участкалари ажратилади.
Қурилишда намунавий тендер ҳужжатлари қўлланилади
Ҳукумат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер)ни жадал ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилди.
Июндан бошлаб металл прокати сертификатлаштирилган бўлиши керак
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сон қарорида сўз боради.
Ўзбекистонда 91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 йилдаги “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 90-сон қарорида белгиланган.
Пробация хизматини ривожлантиришнинг икки йиллик режаси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси 14.02.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сон қарорни қабул қилди.
Хусусий клиникаларни жиҳозлаш учун - $50 млн
Президент хусусий тиббиёт ташкилотларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Хорижда бўлган фуқароларнинг консуллик рўйхати қандай юритилади
Ташқи ишлар вазирлиги Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.
Аффинаж фаолиятига лицензия қандай олинади
Тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган.
Репродуктология клиникалари учун жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга тузатишлар киритилди.
Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланди
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 17.02.2020 йилдаги ЎРҚ-604-сон Қонун эълон қилинди. У уч ой ўтгач кучга киради.
Бинар ҳимоя: битта диссертация – иккита талабгор
1 мартдан бошлаб бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти 3 йилга жорий этилади.
БЮДга тузатиш киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш учун асослар ўзгартирилди
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилишнинг янги тартиби 2020 йил 11 майдан бошлаб амал қилади.
Давлат тилида маркировка қилинмаганда мувофиқлик сертификати берилмайди
2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.
Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти қандай ташкил этилади
Марказий банк Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Нукусда клиникага эга тиббиёт институти ташкил этилади
ТошПТИ Нукус филиалининг негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва институт клиникаси – тегишинча, давлат ОТМ ва тиббиёт муассасаси ташкил этилади.
Оролбўйида агро ва экотуризм лойиҳаси ишга туширилади
“My garden in the Aral Sea” ("Оролдаги боғим") - Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган лойиҳа.
Шахсга доир маълумотлар базалари қандай рўйхатдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2020 йилдаги 71-сон қарори билан Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қишки спорт турлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Бунинг учун зарур чора-тадбирлар Президентнинг 4 февралдаги қарорига назарда тутилган.
Олиб кириладиган транспорт экологик сертификатлашдан қандай ўтказилади
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тасдиқланди.
Консуллик ҳисобида турганларга хорижий паспорт қандай тартибда берилади ва алмаштирилади
Тегишли Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган.
Читайте в свежих номерах
2026, 2 сентября№ 35
- Что изменится с 1 сентября
- Услуги кадастровых органов будут упрощены
- Договор подписки N
- О налоге вместе с декларацией, дисциплине при переосвидетельствовании и переводе пенсии на другой вид
- Представление отчетности по налогу с доходов нерезидента, если услуги фактически оказаны за пределами Узбекистана




