Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тасдиқланди.
Солиқ кодексида янги имтиёзлар белгиланади
Президентнинг 23.08.2019 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Самарқанд давлат университети ҳузурида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди
У аниқ ва табиий фанлар бўйича чуқурлаштирилган билим беради. Ҳукумат 17 август куни тегишли қарорни қабул қилди.
Бизнесни ёпиш қанчалик осонлашади
1.01.2020 йилдан тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганларни давлат реестридан чиқаришнинг янги тартиби кучга киради
Меҳнат мигрантларига – квартиралар, микроқарзлар, кредитларни тўлашнинг соддалаштирилган тартиби
Президентнинг 20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон Фармони билан хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга доир чора-тадбирлар назарда тутилган.
Пойтахт мактаблари модернизация қилинади
Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Энергетика вазирлиги – қўшимча вазифалар ва янги департамент
Президентнинг 22 августдаги қарори билан Энергетика вазирлигининг энергия самарадорлиги ва энергия тежовчи технологиялар соҳасидаги мақоми белгиланди.
Давлат бюджети энергия тежовчи технологияларни жорий этишни молиялаштиради
Тегишли қарор давлатимиз раҳбари томонидан 22 август куни имзоланди
Ҳисоблагичларнинг қиёслашлараро интервали икки баравар оширилди
1 ноябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатишнинг янги тартиби кучга киради.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари қандай ташкил этилади
Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Давстатқўм ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида докторантура очилади
Давстатқўм ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди
Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади
Улар тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган.
Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарияти қандай тайинланади
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари тузилмаси ҳамда у тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
“Хавфсиз шаҳар”: пойтахтда жорий этишни 2020 йил охирига келиб якунлайдилар
Келаси йилнинг иккинчи ярмида видеокузатув камералари, экодатчиклар ва “ақлли” светофорлар ўрнатилади. Тизим 2020 йилнинг IV чорагида фойдаланишга топширилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида олий таълим олиш янада осонлашади
Президент 19.08.2019 йилда Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-4421-сон қарорни имзолади.
Нодавлат Қўқон университети ташкил этилди
Унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 683-сон қарорида белгиланган.
2020 йилда миллий ҳисобларнинг янги тизимини жорий этишни бошлайдилар
У макроиқтисодий кўрсаткичлар қамровининг тўлиқлигини ва ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни таъминлайди.
Фармацевтика: лицензия олиш учун – тизимга уланинг
Ҳукумат фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва препаратларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибларини қайта кўриб чиқди.
Сирдарёнинг бўш ерлари қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун берилади
Сирдарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.
Қандай касалликларни бюджет маблағлари ҳисобидан даволайдилар
Тегишли рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.





