Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги «Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 324-сон қарори қабул қилинди
Минтақаларда инновацион ғоялар марказлари ташкил этилмоқда
Президентнинг 5.05.2018 йилдаги «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Инновацияларни ривожлантириш олий таълим муассасаларидан бошланади
Президентнинг 7.05.2018 йилдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти яхшиланади
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3695-сон қарори эълон қилинди
Цемент нархини пасайтириш чоралари кўрилди
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3696-сон қарори эълон қилинди
Пахта ва дон экинларини суғориш учун электр энергияси – давлат ҳисобидан
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 320-сон қарори билан Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Давлат бассейнларида соғломлаштириш гуруҳлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 333-сон қарори билан Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси ҳамда Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш механизми тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 334-сон қарори билан Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қандай кириш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги 336-сон қарори эълон қилинди
Бюджет ташкилотлари иш ҳақига нақд пул олиш муддатларини банк билан келишадилар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3003, 1.05.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг янги таҳрири тасдиқланди
Фахрийлар асосий турдаги товарлар билан бепул таъминланади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2018 йилдаги 317-сон қарори билан 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
ННТ учун «яшил чироқ»
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Чарм-пойабзал соҳаси: имтиёзлар ва маҳсулотни олиб чиқиш хусусиятлари
Президентнинг 3.05.2018 йилдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Ўзагротехсаноатхолдинг пойтахтда доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Мазкур акциядорлик жамияти Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди
Халқ ижодиётини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 304-сон қарори билан Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланди
Мамлакатнинг ички чегаралари қайта кўриб чиқилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2018 йилдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сон қарори қабул қилинди
Давлат экология қўмитаси Глобал экология фонди билан ҳамкорлик қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 307-сон қарори билан мазкур идора Глобал экология фонди (ГЭФ) билан ҳамкорлик доирасида сиёсий ва операцион масалалар бўйича миллий ваколатли орган этиб белгиланди
Нанотехнологияларни ривожлантириш билан махсус Марказ шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2018 йилдаги 311-сон қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда
Муқобил энергияга $1,3 млрд инвестиция қилинади
Президентнинг 28.04.2018 йилдаги ПҚ–3687-сон қарори билан қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Муайян яшаш жойига эга бўлмаганлар – реабилитация марказига
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 309-сон қарори эълон қилинди
Читайте в свежих номерах
2026, 16 июня№ 24
- Как работать с маркировкой алкоголя общепиту и гостиницам
- Классификация под контролем: какие изменения в ТН ВЭД ждут участников ВЭД в 2026 году
- О добровольной уплате социального налога и о том, что делать, если данные не внесены в МАПК «ЕНСТ» или отсутствуют в архиве…
- Обновление территорий – по единым правилам
- С 1 июня оформление многоквартирных домов полностью оцифровано



