Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (16.03.2018 йилда 2983-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент МДҲ мамлакатлари билан молиявий разведка бўйича ҳамкорликни фаоллаштиради
Президентнинг 19.03.2018 йилдаги ПҚ–3615-сон «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ҳарбий кафедрага талабаларни саралаш қандай ўтказилади
Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (17.03.2018 йилда 2984-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг электрон реестри ва «Ижтимоий ҳимоя» ИАТ жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги 203-сон қарори билан Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
ҚҚС тез қайтариладиган бўлди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (17.03.2018 йилда 2775-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
ИИВ лицейларига ўқишга кираётганлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади
Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарори (15.03.2018 йилда 2982-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида футбол академиялари очилади
Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Cуд процесслари хавфсизлиги қандай таъминланади
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (15.03.2018 йилда 2981-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
1 майдан бошлаб хусусий клиникаларга айрим руҳий касалликларни даволашга рухсат берилади
Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Экстракцион пахта мойи фақат «Ўзпахтаёғ» АЖ корхоналарига сотилади
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (14.03.2018 йилда 2979-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Сайёр кассалар пенсия ва нафақаларни қандай тўлайдилар
Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қарори (14.03.2018 йилда 2980-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида йўриқнома тасдиқланди
Тўй-ҳашамларни ташкил этувчи тадбиркорларнинг иш регламенти тасдиқланади
ҚҲТБТ порталида Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Қоракўл ишлаб чиқарувчиларининг ягона ер солиғи ставкалари 2023 йилгача «музлатиб қўйилди»
Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Йирик корхоналар фойдасининг 10%и – инновацияларга
Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2018 йилдаги 195-сон қарори билан Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
МХХ Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилди
Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5379-сон Фармони имзоланди
Экспортда нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1165-7, 14.03.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Статистика ҳисоботининг янги шакллари: инвестициялар ва маданий мерос бўйича
Давлат статистика қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2956-1, 12.03.2018 й.) билан 2018 йил учун статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси билан махсус жамғарма шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.03.2018 йилдаги 190-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланди
16 мартдан бошлаб Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кира оладилар
Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ–3604-сон қарори имзоланди
5 минг АҚШ долларидан ортиқ валютани олиб чиқиш устидан назорат кучайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди



