Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Гостиницы и общепит смогут реализовать пиво без сканирования кодов маркировки Как государство поддержит создание интенсивных фруктовых садов по №УП-108 Как рассчитывать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц Как рассчитывать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Қонунчиликдаги янгиликлар

Туризмни ривожлантириш учун – солиқ ва божхона имтиёзлари

Туризмни ривожлантириш учун – солиқ ва божхона имтиёзлари

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ««Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан тематик хиёбонлар, жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва туризм соҳасидаги бошқа тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар тақдим этилди

Ҳудудлар бош режаларини ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди

Ҳудудлар бош режаларини ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги ПҚ-3502-сон қарори билан 2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг йиғма параметрлари тасдиқланди

Касб-ҳунар таълими соҳасида янги муассасалар ташкил этилди

Касб-ҳунар таълими соҳасида янги муассасалар ташкил этилди

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ–3504-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, унинг ҳузурида эса Инновацион ривожланиш, касб-ҳунар таълими тизимидаги педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилди

Зулфия номидаги давлат мукофоти: 30 ёшгача бўлган 28 лауреат олий таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзга эга бўлади

Зулфия номидаги давлат мукофоти: 30 ёшгача бўлган 28 лауреат олий таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзга эга бўлади

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан Зулфия номидаги давлат мукофотини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар назарда тутилган

Никоҳ тузиш ва уни тугатиш қоидалари ўзгаради

Никоҳ тузиш ва уни тугатиш қоидалари ўзгаради

Бу Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида (2.02.2018 йилдаги ПФ–5325-сон Фармонга 7-илова) назарда тутилган

39 та коллеж ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга айланади

39 та коллеж ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга айланади

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат, маданият ва олимпия захиралари касб-ҳунар коллежларини (коллежларини) ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатларига, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб- интернатларига айлантириш назарда тутилган

МЖТКдаги суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби қайта кўриб чиқилди

МЖТКдаги суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби қайта кўриб чиқилди

29.01.2018 йилдаги ЎРҚ-463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий ишлар юзасидан суд ҳужжатлари қайта кўрилишини батафсил тартибга солувчи алоҳида боб киритилди

Коллежларда ўқиш пулли бўлади

Коллежларда ўқиш пулли бўлади

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3504-сон қарори эълон қилинди

1.04.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликларга бўйсунади

1.04.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликларга бўйсунади

ФҲДЁ органлари, “Оила” марказининг бўлимлари ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади

Хотин-қизларнинг бизнес-ташаббусларини махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди

Хотин-қизларнинг бизнес-ташаббусларини махсус жамғарма қўллаб-қувватлайди

Президент хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Бу 2.02.2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда назарда тутилган

Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” маркази ходимлари тўлиқ пенсия олади

Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” маркази ходимлари тўлиқ пенсия олади

Бундай имтиёз Президентнинг 2.02.2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши назорат қилинади

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши назорат қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2018 йилдаги 70-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди

Маъмурий баённомага ҳужжатларни илова қилинг

Маъмурий баённомага ҳужжатларни илова қилинг

Жорий йилнинг 1 апрелидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишда ҳужжатлар пакетини йиғиш талаб этилади. 29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шундай қўшимчалар киритилди

Қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун намунавий шартнома янгиланди

Қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун намунавий шартнома янгиланди

ИИВ, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2966, 2018 йил 29 январь) билан Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома тасдиқланди

Валютани олиб чиқиб кетишга рухсатномадан бир марта фойдаланилади

Валютани олиб чиқиб кетишга рухсатномадан бир марта фойдаланилади

Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2018 йилдаги 66-сон қарори билан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди

Барча суғориш тизимлари божхона тўловларидан озод қилинди

Барча суғориш тизимлари божхона тўловларидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2018 йилдаги 60-сон қарори билан 2021 йил 1 январгача божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилган ҳолда фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар олиб кираётган пайвандтаг, кўчатлар ва томчилатиб суғориш тизими учун асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Маъмурий суд моддада назарда тутилмаган жазо чорасини қўллашга ҳақли

Маъмурий суд моддада назарда тутилмаган жазо чорасини қўллашга ҳақли

29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо чораларини енгиллаштириш учун қўшимча имкониятлар яратилди

Қизилмия плантациясини ташкил этдингизми – имтиёзлардан фойдаланинг

Қизилмия плантациясини ташкил этдингизми – имтиёзлардан фойдаланинг

Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 йилдаги 63-сон қарори билан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этувчи, шунингдек, қизилмия илдизини қайта ишловчи ва тайёр маҳсулот чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар жорий этилди

Қизилмия етиштирувчилар уюшмага кириши мумкин

Қизилмия етиштирувчилар уюшмага кириши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 йилаги 63-сон қарори билан Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси ташкил этилди

ЙҲҚни бузган дипломатлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортилади

ЙҲҚни бузган дипломатлар дипломатик ваколатхоналар билан келишмаган ҳолда жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами – 2338, 2012 йил 13 март)