Президентнинг 17.11.2017 йилдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Термиз туманида Афғонистон талабалари ўқитилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 911-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
1 декабрдан иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар 15% оширилади
Президентнинг 20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Заргарлар ўз уюшмасига эга бўлди
Президентнинг 15.11.2017 йилдаги ПҚ–3388-сон қарори билан Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси («Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси) ташкил этилди
Сув таъминоти учун олдиндан тўлов – 100%
Президентнинг 16.11.2017 йилдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди
Газ ва электр энергияси учун тарифлар 2018 йилнинг апрель ойидан оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2017 йилдаги 913-сон Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди
Геологик хавфли ҳудудларда қурилиш тўхтатиб турилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 909-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди
Экспорт контракти бўйича дебиторлик қарзи 120 кунда сўндирилиши керак
Президентнинг 3.11.2017 йилдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Қандай дорилар ҳайвонлар учун хавфсиз
Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2017 йилдаги 905-сон қарори билан Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Ўзбекистон миллий университетида таэквондо факультети очилади
Президентнинг 16.11.2017 йилдаги қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш назарда тутилмоқда
Ёшлар иттифоқи етакчилари учун – ОТМга имтиёзли кириш
Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2017 йилдаги 914-сон “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
ОТМга кириш тест синовлари натижалари эртаси куни эълон қилинади
Президентнинг 16.11.2017 йилдаги ПҚ-3389-сон “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Прокуратуранинг ўз телестудияси бўлади
Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ-3387-сон “Прокуратура органлари ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Энергия қурилмалари ишлаб чиқарувчилар идентификацияланади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 908-сон қарори билан Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди
Бензин ишлатганлик учун солиқ икки баравар пасайтирилди
Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ-3386-сон “Рақобат муҳитини такомиллаштириш, ёнилғи-энергетик ресурслар ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суиистеъмол қилиш ва талон-тарож қилиш шароитларига чек қўйиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Ўзбекистонда хусусий иссиқлик, электр энергияси ва биогаз етказиб берувчилар пайдо бўлади
Президентнинг 8.11.2017 йилдаги «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Юридик коллеж ТДЮУга ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2017 йилдаги 901-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Хорижда Ўзмиллийбанкнинг филиаллари ва ваколатхоналари пайдо бўлиши мумкин
Президентнинг 13.11.2017 йилдаги ПҚ–3383-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Маҳкумлар ишлаб чиқаришга фаол жалб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 904-сон қарори билан 2018-2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Бўш иш ўрни ҳақида электрон шаклда хабар бериш мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами - 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) билан Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга тузатишлар киритилди




