Президент 29.09.2017 йилдаги Ф–5071-сон «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди
ҲКП маблағларини нималарга сарфлаш мумкин
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3295-сон «Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбари сайтида эълон қилинди
Ўзбекистонда умумреспублика кино прокати тармоғи ташкил этилади
Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ–3292-сон қарори билан Президентнинг 7.08.2017 йилдаги ПҚ–3176-сон «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Божхона божлари ва акциз солиғининг янги ставкалари тасдиқланди
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Халқ таълими вазирлигининг вазифалари ва тузилмасига тузатиш киритилди
Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПҚ–3304-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3301-сон қарори билан 2017-2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган ишчи ўринларини яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
Барча давлат болалар боғчалари янги вазирликка ўтказилди
Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПФ-5198-сон “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Президентнинг 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3305-сон “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
1.07.2018 йилдан пойтахт ва йирик шаҳарларда онлайн НКМ мажбурий бўлади
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3300-сон “Фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Суд тизимида ўзгаришлар рўй берди
Президентнинг 28.09.2017 йилдаги ПФ-5195-сон “Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари туманлари ва шаҳарлари чегаралари ўзгариши, шунингдек айрим шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан туманлараро, туман ва шаҳар судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди
Олий Мажлисда Вазирлар Маҳкамасини Ваколатли вакил тақдим этади
Президент 28.09.2017 йилдаги ПҚ–3294-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёқилғиси 60% ҳақи олдиндан тўланган ҳолда сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 770-сон қарори билан Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўт ўчирувчиларга мукофот – рейтинг баҳолаш натижаларига кўра
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 772-сон қарори билан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қандай ҳолатларда ИИО ходимларига хизмат уй-жойлари берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 йилдаги 765-сон қарори билан Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тошкентда ликёр-ароқ заводи қурилади
Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3263-сон «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Вилоятларда чорвачиликни ривожлантириш учун 150 млн доллар жалб этилади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3283-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тартиби белгиланди
Халқаро сертификатга эга аудиторлар узайтириш учун имтиҳон топширмайди
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 977-7, 2017 йил 15 сентябрь) билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди
Халқаро келишувларнинг амалга оширилиши назорат қилинади
Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ-3293-сон қарори билан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташқи сиёсий ҳамкорлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар қабул қилинди
Мусодара қилинган яроқсиз авто утилизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 йилдаги 707-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Магистрал тармоқлар подстанциялари модернизация қилинади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ-3284-сон “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Тўртта вилоятда микроГЭС қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 724-сон қарори билан микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда





