Президентнинг 20.06.2017 йилдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди
ССП тизими тубдан ислоҳ қилинади
Президент “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади
Ягона геология хизмати ташкил этилди
Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ-3004-сон қарори билан Давлат геология қўмитаси тизимида ягона геология хизмати, қўмита тузилмасида эса янги бошқарма ташкил этилди
Давлат ветеринария қўмитаси тузилмаси тасдиқланди
Президентнинг 1.06.2017 йилдаги ПҚ–3026-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди
ТАТУ қошидаги жамғарма маблағлари дарсликлар, стипендиялар ва хорижда ўқиш учун сарфланади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2017 йилдаги 350-сон Қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари махсус техника ва ускуналар билан таъминланди
Президентнинг 6.06.2017 йилдаги Ф–4957-сон Фармойиши билан 2015 — 2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари 463 учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси Дастурларини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди
Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги 346-сон Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Меҳмонхонани сертификатлаш қанчага тушади?
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2017 йилдаги 355-сон Қарори билан Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Хорижликлар учун ТДЮУга суҳбатлар 2-10 август кунлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги 347-сон Қарори билан Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳисоблагич пломбасига шикаст етказганлик учун жавобгарликка тортишади
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилди ҳамда коммунал тизимларга ўзбошимчалик билан уланиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Тузатишлар 1.07.2017 йилдан амалиётга жорий этилади
Хусусийлаштириш нархи бозор конъюнктурасини инобатга олган ҳолда аниқланади
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ–436-сон Қарор билан «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди. Ўзгаришлар 14.06.2017 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди
Экологияга етказилган зарар учун жарималар оширилди
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ–436-сон Қонун билан экология ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди
Пойтахтимизда «Яшнобод» инновацион технопарки яратилди
Президент томонидан тегишли Фармонга 5.06.2017 йил ПФ–5068-сон билан имзо чекилгани ҳақида мамлакатимиз раҳбарининг расмий сайти хабар тарқатди
ФВВга Мудофаа вазирлиги захирасидагилар чақирилади
Президентнинг 2.06.2017 йилдаги ПҚ–3029-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакатимиз раҳбарининг расмий сайтида хабар тарқатди
ГЭС қуришга хорижий мутахассислар жалб этилади
Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ–2972-сон Қарори билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси маъқулланди ҳамда унинг кузатув кенгаши тузилди
Спортчи – штатдаги лавозим, болаларни – спорт тўгаракларига
Президент 3.06.2017 йилда «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига – ягона танлов асосида
Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 йилдаги 320-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - ОҲТМ) танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Олий суд кенгаши аъзолари имтиёзли ипотекага эга бўлади
Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПҚ–2951-сон «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди
Россия олийгоҳлари филиаллари 355 нафар талабани қабул қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 йилдаги 319-сон Қарори ҳамда 31.05.2017 йилдаги 325-сон Қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали ҳамда М.В.Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкентдаги филиалига 2017/2018 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
Жисмоний тарбия мутахассислари қаерда малака оширадилар
2017 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг 329-сон “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди





