Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как Закон №ЗРУ-1173 изменит работу маркетплейсов, агрегаторов и самозанятых Как Закон №ЗРУ-1173 изменит работу маркетплейсов, агрегаторов и самозанятых Как увеличение БРВ с 1 сентября влияет на расчет командировочных расходов Продаете товары в рассрочку? Проверьте, не нужна ли регистрация в Центральном банке

Қонунчиликдаги янгиликлар

Узайтирилган гуруҳга қатнаш учун қанча ҳақ тўланади

Узайтирилган гуруҳга қатнаш учун қанча ҳақ тўланади

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Банк-молия академиясида қабул квоталари ўзгарди

Банк-молия академиясида қабул квоталари ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 августдаги 248-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2016/2017 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди

Тижорат сирини муҳофаза қилиш тартиби белгиланди

Тижорат сирини муҳофаза қилиш тартиби белгиланди

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори билан Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом тасдиқланди

Қизил китобга нималар киритилади

Қизил китобга нималар киритилади

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 июлда 2817-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом тасдиқланди

НҲҲ лойиҳалари: почта алоқаси электрон тижоратни ривожлантириш учун

НҲҲ лойиҳалари: почта алоқаси электрон тижоратни ривожлантириш учун

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Электрон тижорат соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Солиқ кодексини қўллаш масалаларини ОХС Пленуми тушунтирди

Солиқ кодексини қўллаш масалаларини ОХС Пленуми тушунтирди

Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан аввал қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб топилди

НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо – фақат НКМ ва терминал билан

НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо – фақат НКМ ва терминал билан

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш Тизими Порталида (ҚҲТБТ) ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Таклиф қилинаётган тузатишларнинг мақсади – амалдаги норматив ҳужжатларни Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ келтиришдир

ННТнинг айрим тадбирларини келишиш лозим эмас

ННТнинг айрим тадбирларини келишиш лозим эмас

Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 27 июлда 2679-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Банкда касса қаерда жойлашиши керак?

Банкда касса қаерда жойлашиши керак?

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талаблар тасдиқланди

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар аттестациядан ўтказилади

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар аттестациядан ўтказилади

Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Имтиёзли шартларда олиб кириладиган жиҳозлар рўйхати қисқартирилди

Имтиёзли шартларда олиб кириладиган жиҳозлар рўйхати қисқартирилди

Иқтисодиёт вазирлиги, МВ, ТИАИСВ, ДБҚнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритилди

Тарих институти қайта ташкил қилинди

Тарих институти қайта ташкил қилинди

Президентнинг 18.07.2016 йилдаги ПҚ-2562-сон қарори билан Фанлар академияси Тарих институтини Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти этиб қайта ташкил қилинди

Илмий-техника маркази ташкил этилади

Илмий-техника маркази ташкил этилади

Президентнинг 13.07.2016 йилдаги ПҚ-2559-сон қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ тизимида Фанлар академиясининг тугатилаётган Энергетика ва автоматика институти негизида МЧЖ шаклидаги Илмий-техника марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди

ОХС Пленуми: давлат органининг қарорини қандай қилиб ҳақиқий эмас деб топиш мумкин?

ОХС Пленуми: давлат органининг қарорини қандай қилиб ҳақиқий эмас деб топиш мумкин?

Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 298-сон қарорида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтириш берилган

НҲҲ лойиҳалари: кичик бизнеснинг янги классификацияси

НҲҲ лойиҳалари:  кичик бизнеснинг янги классификацияси

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди, унда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда

Муддатли ҳарбий хизматга – танлов бўйича

Муддатли ҳарбий хизматга – танлов бўйича

Мудофаа вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори билан Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Тиббий резина қўлқоплари фақат бир маротаба қўлланилади

Тиббий резина қўлқоплари фақат бир маротаба қўлланилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин

Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2016 йилдаги 233-сон қарори билан Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 15.10.2016 йилдан бошлаб амалга киритилади

Электрон солиқ ҳисоботини топшириш тартиби белгиланди

Электрон солиқ ҳисоботини топшириш тартиби белгиланди

Давлат солиқ қўмитасининг қарори Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Корпоратив бошқарув маркази магистратурасига ўқишга кириш

Корпоратив бошқарув маркази магистратурасига ўқишга кириш

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.