Чора «Темир дафтар»га киритилган оилалар муаммоларини тезкор ҳал этишга қаратилган.
«Silk Avia» авиакомпанияси «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга ўтказилмоқда
«Uzbekistan Airports» АЖ авиакомпанияга 3 та «ATR72-600» ҳаво кемасини тақдим этади.
Ёлғиз кекса шахслар «Инсон» марказларида тиббий кўрикдан ўтказилади
2024 йил 1 январга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган «Ишонч телефони» рақами ишга туширилади.
Давлат тиббий ёрдамнинг қандай турларини кафолатлайди
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати тасдиқланди.
Медиаторлар реестрга давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали киритилади
Шунингдек мурожаатни кўриб чиқиш муддати қисқартирилмоқда
Пуллик автобанлар қурилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек йўлларни эксплуатация қилиш ишларига тажриба-синов тариқасида хусусий сектор жалб этилади
Муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа давом эттирилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Sejin G&E Co. Ltd» компаниясига полигонлар ва уларда жойлашган бино ва иншоотларни чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун бепул фойдаланишга ўтказиб беради.
«Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш жараёни осонлаштирилади
Эндиликда аризаларни қоғоз шаклида тақдим этиш талаб этилмайди.
Хусусий мулкдорларнинг мулклари соддалаштирилган тартибда сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Мулкларни «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Чарм-пойабзал ва мўйна ишлаб чиқарувчилар қандай қўллаб-қувватланади
Мазкур тармоқлар корхоналари томонидан хорижда дўконлар ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилади.
Фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш шартномалари 10 йилга тузилади
Маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилишнинг янги механизми 2024 йил 1 январдан жорий этилмоқда.
Саноатнинг базавий тармоқлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маҳаллий саноат тармоқларида ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ва саноат зоналарини ривожлантириш масалалари учун масъул ҳисобланади.
Метрода нималар тақиқланган
Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиш қоидалари тасдиқланди
Болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши режалаштирилмоқда
«Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бошланди
Унинг асосий вазифаларидан бири –хизматлар бозорида рақобатни шакллантириш ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш.
Чегараолди яйловларда молларни фақат кундузи ўтлатишга рухсат берилади
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси бундай ерлардан фойдаланиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантиради.
Кўчмас мулкни бирлаштириш ва бўлиш тартиби белгиланди
Аризани ЯИДХП, давлат хизматлари маркази ёки Кадастр агентлиги веб-сайти орқали йўллаш мумкин.
Оммавий тадбирлар тоифалари аниқлаштирилди
Алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар жумласига Янги йил, Наврўз байрами, Мустақиллик куни, Хотира ва қадрлаш куни, Қурбон ҳайити ва бошқалар киради.
Соғлиқни сақлаш бошқармалари депутатлар олдида ҳисобот беради
Янги қонун соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни кенгроқ хабардор қилишга қаратилган.
Читайте в свежих номерах
2026, 19 мая№ 20
- Санкции для юрлиц за «экологические» нарушения
- Предварительный осмотр: право или недоступная опция
- О трудоустройстве для людей с инвалидностью, стаже сверх нормы, социальной поддержке…
- Исключить передачу чужих долгов новым владельцам недвижимости
- Как переносить убытки по отдельным видам операций и отразить их в налоговой отчетности


