Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Оплатили работнику курсы – возникает ли у него доход? У ННО появился свой стандарт учета – но применять его с 2028 года, а отчитываться нужно уже сейчас Как добавить анкеты по ИНН организации в систему «Халк банка»
К сожалению, такой публикации не существует.

Қонунчиликдаги янгиликлар

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш жараёни соддалаштирилди

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш жараёни соддалаштирилди

Бир қатор НҲҲга фуқаролар ва тадбиркорлар учун одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Улар дастлабки эшитувларни жорий этишни, маъмурий жараёнларда давлат органлари вакилларининг мажбурий иштирокини ва мамлакатдан ташқаридаги судлар юрисдикциясини кенгайтиришни назарда тутади.

Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди

Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди

У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.

Суд жараёнига замонавий ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда

Суд жараёнига замонавий ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда

Президент суд тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишни назарда тутувчи «Одил судлов – 2030» стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжат одил судловнинг мустақиллиги ва оммабоплигини ошириш, судгача бўлган босқичда суд назоратини кучайтириш ва ягона суд тизимини шакллантиришга қаратилган.

Самолётлар, поездлар ва автобуслардан кимларга бепул ва имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Самолётлар, поездлар ва автобуслардан кимларга бепул ва имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади

2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар ҳаво йўловчи транспорти, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортидан бепул ёки 50 фоиз имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини ким ва қандай юритади

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини ким ва қандай юритади

«Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди. Низом (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматларини кўрсатиш регламентини мустаҳкамлаб қўяди.

Раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисининг вазифалари белгиланди

Раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчисининг вазифалари белгиланди

Уларнинг вазифаларига тил тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, ҳужжатларни лингвистик экспертизадан ўтказиш ва соҳавий атамалар луғатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш киради.

Чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларидаги лойиҳалар учун имтиёзлар кенгайтирилди

Чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларидаги лойиҳалар учун имтиёзлар кенгайтирилди

Тадбиркорлар комплексларни ташкил этиш ва наслли чорва молларини харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли чорва моллари ва балиқ етиштириш бўйича алоҳида лойиҳалар учун эса йиллик 10 фоиз ставкада 20 млрд сўмгача кредитлар олишлари мумкин бўлади.

Риэлторлар ишига қўйиладиган талаблар янгиланди

Риэлторлар ишига қўйиладиган талаблар янгиланди

«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди, у кўчмас мулк бозори мутахассисларига нисбатан янги талабларни ва риэлторлик фаолиятини расмий равишда юритиш тартибини белгилайди.

Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди

Пулли йўлларни ташкил этиш қоидалари қонун билан мустаҳкамланди

«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири йўл тармоғини қуриш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашни тартибга солади. Пулли автомобиль йўлларининг фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳайдовчиларга бепул муқобил йўналиш мавжудлиги кафолатлари жорий этилмоқда.

Чорвачилик тармоғи: янги субсидиялар ва сервис кўмаги

Чорвачилик тармоғи: янги субсидиялар ва сервис кўмаги

Субсидиялар наслдор чорва молларини сақлашга ва соҳавий агентлик ҳузурида ихтисослаштирилган сервис корхонасини ташкил этишга йўналтирилади. Янги механизмлар наслчилик чорвачилигини кенгайтириш, чорва моллари импортини соддалаштириш ва фермер хўжаликларини комплекс кузатиб боришни яхшилаш имконини беради.

Инклюзив таълим янада қулай бўлади

Инклюзив таълим янада қулай бўлади

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгаймоқда. Бундай болаларни эрта аниқлаш, индивидуал таълим режаларини жорий этиш, ассистив воситалар билан таъминлаш ҳамда мактабларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинмоқда

Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими ислоҳ қилинмоқда

Ислоҳот одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Жабрланганларни идентификация қилишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилмоқда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин

Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини қандай ошириш мумкин

Хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Улар чиқиндилар ҳаракатини рақамли мониторинг қилишни, улар билан ишлашни мажбурий режалаштиришни, давлат назоратини кучайтиришни ҳамда радиоактив ва кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини оширишни назарда тутади.

Бошпанасиз шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Бошпанасиз шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатиш тизими ўзгармоқда. Суд қарори билан мажбурий жойлаштириш ўрнига ижтимоий марказларда ихтиёрий равишда бўлиш тартиби жорий этилиб, бунда вақтинчалик бошпана, ижтимоий хизматлар, касбга ўқитиш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш назарда тутилмоқда.

Шахсга доир маълумотлар ҳимоясини қайси давлатлар таъминлайди

Шахсга доир маълумотлар ҳимоясини қайси давлатлар таъминлайди

Вазирлар Маҳкамаси шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи 49 та чет давлат рўйхатини тасдиқлади. Маълумотларни трансчегаравий ўтказиш тартиби белгиланди, уларни бошқа мамлакатларга ўтказишда талаблар ўрнатилди ҳамда шахсга доир маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида мажбурий хабардор қилиш муддатлари жорий этилмоқда.

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби такомиллаштирилмоқда

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби такомиллаштирилмоқда

2026 йил 1 октябрга қадар фойдали қазилмалар захиралари баҳосини ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилади, ер қаъри участкалари кадастрига оид маълумотлар эса “Геомониторинг” ахборот тизимига киритилади. Ер қаъридан фойдаланиш қиймати ва аукцион тартиб-таомиллари ўзгаради.

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агентлик фаолияти бўйича қабул қилинган НҲҲлар идоранинг ваколатларини, Тармоқни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолияти тартибини белгилайди, шунингдек, озуқа-ем базасини ривожлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирларини ўз ичига олади.

Ўқувчи ва талабалар хавфсизлиги қандай таъминланади

Ўқувчи ва талабалар хавфсизлиги қандай таъминланади

Давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларининг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. «Хавфсиз таълим» концепциясини жорий этиш, мактаб ва олий таълим муассасаларини замонавий қўриқлаш ва видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш назарда тутилган.

Импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш тартиби тасдиқланди

Импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси импорт қилинадиган маҳсулотларга тариф квоталарини жорий этиш механизмини ва уларни импортчилар ўртасида тақсимлаш қоидаларини белгиловчи низомни тасдиқлади. Ҳужжат ЖСТга аъзо бўлишга тайёргарлик доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, квоталарни маъмурий бошқариш тамойилларини белгилайди ҳамда уларни тенг ҳуқуқлилик ва камситмаслик асосида тақсимлашни кафолатлайди.

Ўқитувчиларни сертификатлашнинг янги тизими нима беради

Ўқитувчиларни сертификатлашнинг янги тизими нима беради

Бошланғич синф ўқитувчиларининг билими ва педагогик маҳоратини кўп босқичли текшириш жорий этилади. Имтиҳонларни ўтказиш, сертификатлар реестрини юритиш ва апелляция бериш тартиби белгиланди. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчилар учун сертификатнинг амал қилиш муддати давомида маошнинг 15 фоизи миқдорида устама тўланади.