Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Биометрик маълумотларни топшириш тартиби бўйича аризачилар учун кўргазмали стенд намунаси

Биометрик маълумотларни топшириш тартиби бўйича аризачилар учун кўргазмали стенд намунаси

27.11.2014

 

    1-БОСҚИЧ

Махсус анкетани тўлдириб, тегишли хужжатларни илова қилган ҳолда ХЧКваФРБ масъул ходимига топширинг. Хужжатлар текширилгандан сўнг, ХЧКваФРБ масъул ходимидан биометрик маълумотларни топшириш учун навбатни белгиловчи махсус рақамни олинг.

 

 

 

 

    2-БОСҚИЧ

Бармоқ изларини топшириш учун қўлларингизни  тозаланг.

Фотосуратга тушишдан аввал ўзингизни тартибга келтиринг (кўзойнак ва бош кийимни ечинг, сочларингизни тўғриланг).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

    3-БОСҚИЧ

Берилган рақам асосида Сизни биометрик маълумотларни олиш хонасига таклиф қилишади. Ўриндиқни расмда кўрсатилган тартибда жойлашишига эътиборингизни қаратинг. Камера қаршисига ўтиринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

 

    4-БОСҚИЧ

Тақдим этилган хужжатлар асосида оператор биографик хамда биометрик маълумотларингизни компьютер умумий тўпламига киритади. Маълумотларни киритиш жараёнида қаршингиздаги экранда Сизнинг биографик маълумотларингиз акс эттирилади. Маълумотлар тўғри киритилишини назорат қилинг ва хатолик  аниқланган ҳолда, операторга мурожаат қилинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

    5-БОСҚИЧ

Биографик маълумотлар компьютер умумий тўпламига киритилганидан сўнг, оператор Сизни суратга тушишингиз ҳақида огоҳлантиради. Қаршингиздаги экранда овал шакли пайдо бўлади, аксингизни ушбу шакл марказида жойлаштиринг. Суратга тушиш вақтида камера объективига қаранг ва нигоҳингизни узманг.

 

 

 

6-БОСҚИЧ

Суратга тушганингиздан сўнг, оператор қаршингизда турган махсус сканер орқали қўл бармоқ изларингизни олади. Бармоқ изларини топшириш учун ўтирган ёки турган ҳолда қулай ҳолатни қабул қилинг. Экранга диққат билан қараб сканер ишини кузатинг. Экранда кетма-кет равишда 4 та ўнг қўл, 4 та чап қўл бармоқлари, сўнг 2 та қўл бош бармоқларини сканерга қўйиш ҳақида маълумотлар чиқади. Қўл бармоқларини сканер экранидан ташқарига чиқарманг. Қўл бармоқларининг биринчи бўғимлари юзаси сканер экранига тўлиқ тегиб туриши лозим. Олинган бармоқ излари сифати ёмон бўлган ҳолда, оператор Сиздан тизимнинг ҳар бир бармоқ изини алоҳида олиш режимида бармоқ изларини қайтадан топширишни илтимос қилиши мумкин. Сифати юқори бўлган бармоқ излари яшил рангли, сифати паст бўлган излар жигар рангли, сифати ёмон бўлган излар қизил рангли чизиқлар билан тўртбурчак шаклида чегараланади. 

 

 

 

 

 

    6-БОСҚИЧ

Бармоқ излари муваффақиятли олингандан сўнг, оператор биографик маълумотларингиз хамда фотосуратингизни қоғозга чоп этиб, Сизга таништиради. Биографик маълумотларингизни текширинг, бунда фамилиянгиз, исмингиз, шарифингиз, жинсингиз, туғилган жойингиз ва санангиз, миллатингизни ёзилишини тўғрилигига алоҳида эътибор беринг, ушбу маълумотлар Сизнинг биометрик ҳужжатингизга киритилади. Анкета маълумотлари билан танишганингиздан сўнг, ўзингиз ҳақидаги маълумотларни имзо орқали тасдиқланг.

 

БИОМЕТРИК ХУЖЖАТИНГИЗ МАЪЛУМОТ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИДАН СЎНГ 10 ИШ КУНИ ДАВОМИДА ТАЙЁР БЎЛАДИ