Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

E-SUD Электрон судлов ахборот тизими

21.11.2017

Жадал суръатлар билан ривожланиш йўлидан бораётган, тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаётган республикамизда бошқа соҳалар қаторида судлов тизими ҳам самарали ислоҳ қилинмоқда. Суд тизимида замонавий ахборот коммуникациялари инфратузилмасини яратиш,  ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда суд органлари веб-сайтлари орқали фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатиш ҳозирги кунда республикамизда суд органларида амалга оширилаётган инновацияларнинг асосини ташкил этади.

 

Шу билан бирга, судлов тизимини ахборотлаштириш нафақат суд органлари фаолиятининг самарадорлигининг ошишига, балки Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган одил судловнинг ошкоралиги ва ҳамма учун очиқлиги тамойилларини судлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳолининг судлар фаолиятига бўлган ишончини ошириш орқали ривожлантириш ва сифат жиҳатдан янги босқичига кўтаришга имкон беради.

 

Фуқаролик судларида АКТни жорий этиш ва ундан кенг фойдаланишга қаратилган Ҳукумат қарорлари ва чора-тадбирларни амалга ошириш, шу йўл билан фуқаролик судлов тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ ТДнинг «Фуқаролик судлов ишини ислоҳ қилиш: самарали судлов маъмурчилиги» лойиҳаси  доирасида “E-SUD” Электрон судлов ахборот тизими (ЭСАТ) ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

 

Бугунги кунда мазкур ахборот тизими  Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманлараро судида муваффақиятли равишда қўлланилди. Тизим судларга суд фаолияти ҳақида маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш имконини беради.

 

Шу билан бирга, тизим орқали судлар даъво аризалари, илтимосномалар ва бошқа ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслардан электрон равишда қабул қилишлари, уларни қайта ишлашлари ва суд иши иштирокчиларига турли хатлар, чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни электрон равишда юборишлари, суд фаолиятига доир турли ҳисоботлар ва маълумотларни автоматик равишда шакллантириш  имкониятини бермоқда.

 

Ўз навбатида, фуқаролар шахсан суд органларига бормасдан судларга электрон равишда мурожаат юборишлари, суд иши ҳолатини кузатиб боришлари ва суддан турли ҳужжатлар ва маълумотларни электрон равишда олишлари мумкин.

«Е-SUD» ЭСАТнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

- замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали фуқаролик ишлари бўйича судларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш;

- судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

- судлар фаолияти ҳақида маълумот тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш;

- суд тизимида интерфаол хизматларни тақдим этиш;

- фуқароларга уларнинг судларга мурожаат этиш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан кенг фойдаланиш учун имкон яратиш;

- судлар ишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

- одил судловни кенг жорий этиш учун шарт-шароит яратиш;

- фуқаролик судларида ортиқча бюрократик тўсиқларларнинг олдини олиш;

- судларда қоғозсиз ҳужжат айланишини жорий этиш.

 

2014 йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ ТДнинг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси ўз ишини бошлади. Ушбу лойиҳанинг мақсадлари илғор халқаро тажриба ва усулларни ўрганиш ва жорий этиш асосида республикамиз судлов тизимининг очиқлигини таъминлаш, суд органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, суд тизими қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш ва, шу жумладан, суд тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали одил судловни янада ривожлантиришдан иборат.

 

Мазкур тизим тўғрисида батафсил маълумот v3.esud.uz веб-порталида келтирилган.