Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Хусусийлаштириш айрим усулларининг ўзига хос хусусиятлари

Хусусийлаштириш айрим усулларининг ўзига хос хусусиятлари

20.02.2024

 

Усул

Хусусиятлари

Тафсилотлар

Аукцион

муайян шартларни бажариш талаб қилинмайдиган давлат мулки (бундан акциялар мустасно) қўйилади

 

қуйидаги бошланғич нархларга боғлиқ равишда иштирокчи қуйидаги миқдорда закалат пули киритиши керак:

  • 100 БҲМгача – бошланғич нархнинг 15 %;
  • 100 дан 1000  БҲМгача – 10%;
  • 1000 дан 10 000 БҲМгача – 5 %;
  • 10 000 БҲМдан юқори –  3 %.

 

Танлов савдолари

харидор зиммасига муайян шартлар юклатилган тақдирда ўтказилади

Танловга оид таклифларни баҳолашда ва танлов ғолибини аниқлашда давлат мулкини сотиб олиш бўйича нарх таклифига 80 баллгача ҳамда молиявий ва номолиявий шартлар суммаси тўғрисидаги таклифга 20 баллгача берилади.

Ўзининг танловга оид таклифи энг кўп балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Баллар тенг бўлган тақдирда, сотиб олиш нархининг энг кўп суммасини таклиф этган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади. Сотиб олиш нархининг суммаси бўйича бир хил таклифлар берилган тақдирда, шартлар ва мезонларга мувофиқ ҳужжатларни биринчи бўлиб тақдим этган иштирокчи ғолиб деб топилади.

 

Музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш

унинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бир неча босқичда амалга оширилади

Давлат мулкини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган нархга доир тақдим этилган таклифлар, шунингдек талабгорнинг эълон қилинган мезонларга мувофиқлиги Агентлик ва (ёки) профессионал маслаҳатчи томонидан ўрганилади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича талабгорларнинг кейинги босқичга ўтиши-ўтмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади.

Давлат мулкини сотиб олиш юзасидан тақдим этилган мажбурий бўлган нархга доир таклифларни, шунингдек олди-сотди шартномасининг лойиҳаси бўйича таклифлар ва эътирозларни кўриб чиқиш якунлари юзасидан Агентлик кейинги музокараларга таклиф қилинадиган иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Музокаралар натижаларига кўра, савдо ғолиби таклиф этилган давлат мулкини сотиб олиш нархи бўйича олди-сотди шартномасининг энг мақбул шартлари асосида аниқланади.

 

Рақобатга асосланган

мулоқот

ушбу мулкни сотишнинг энг мақбул усулини аниқлаш учун сотиш шартлари, товар ва молия бозорларининг талаблари, инвестиция лойиҳаларининг мақсадли кўрсаткичлари аниқ бўлмаган ҳолларда қўлланилади

Агентлик иштирокчиларнинг ҳар бири билан алоҳида музокаралар ўтказади, шунингдек қўшимча равишда рақобатга асосланган мулоқотнинг барча иштирокчилари билан давлат мулкини хусусийлаштиришнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилиши мумкин.

Музокаралар жараёнида берилган таклифлар ва уларнинг натижалари асосида савдога қўйиш шартлари ва мезонлари, талабгорлар учун савдода иштирок этишга доир йўриқнома, хусусийлаштирилаётган давлат мулки олди-сотди шартномасининг лойиҳаси тайёрланади.

Таклифи, шу жумладан сотиб олиш нархига доир таклифи энг яхши деб топилган иштирокчи ғолиб деб топилади ва у билан хусусийлаштирилаётган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси тузилади.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах