Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если предприятие арендует у иностранной компании грузовой автомобиль Что подарить бухгалтеру на Новый год: полезные идеи Как изменить систему налогообложения индивидуальному предпринимателю

Махфий маълумотларнинг намунавий рўйхати

10.12.2025

1. Жисмоний шахснинг шахсий маълумотлари.

2. Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг шахсий ҳаёти сирини очиб берувчи маълумотлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3. Маълумотлар манбаи ёки тахаллус остида имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги маълумотлар, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

4. Ёзишмалар, телефон сўзлашувлари, почта ва телеграф хабарлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган бошқа маълумотлар.

5. Тергов ва суд ишларини юритиш сирига тааллуқли бўлган, фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар.

6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот эгаси томонидан фойдаланилиши чекланган хизмат ахбороти.

7. Тижорат сирини ташкил этувчи, фойдаланиш белгиланган тартибда чекланадиган маълумотлар.

8. Банк сири ва шахсни суғурталаш сирига тааллуқли, қонун ҳужжатлари билан фойдаланиш чекланган маълумотлар.

9. Касбий фаолият билан боғлиқ бўлган, фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар (шифокор сири, нотариал ҳаракатлар сири, адвокатлик сири, солиқ сири ва бошқалар).

10. Ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар улар расман эълон қилингунга қадар.