Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш намунаси

13.11.2015

 

Квартиранинг умумий майдони – 70 кв.м., унинг кадастр ҳужжатлари бўйича инвентаризация қиймати – 10 000 минг сўм.

 

 

Солиқ суммаси 130 минг сўмни (10 000 х 1,3%) ташкил қилади. (1,3% – 2015 йил учун жисмоний шахслар учун  мол-мулк солиғи ставкаси).

 

 

Пенсионерга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати 1 750 минг сўмни,  мол-мулкнинг умумий майдони ҳажми 158 кв.м.ни ташкил қилади.

 

 

Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга – уларга тегишли мол-мулкка солиқ солинмайдиган майдон ҳажми доирасида солиқ солинмайди. Солиқ солинмайдиган майдон ҳажми 60 кв.м.ни  ташкил қилади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 19-илова).

 

 

Пенсионерлар учун  бюджетга тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

умум. - (С умум. / S умум.) х 60 кв. м.) х М,  бунда:

 

S умум. – мол-мулк билан банд бўлган майдоннинг умумий ҳажми;

С умум. - мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати;

М – мол-мулк солиғи ставкаси.

 

 

Модомики квартиранинг умумий майдони  200 кв.м.дан ошмас экан, солиқ солиқ солинадиган мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,3 фоиз ставка бўйича тўланади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 19-илова)

 

 

Мазкур вазиятда бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 14 111 сўмни ([1750 - 1750 / 158 х 60]) х 1,3%) ташкил қилади.

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум