Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар

13.06.2023

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппарати ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўланади:

1 йилдан 5 йилгача – 0,2;

5 йилдан 10 йилгача – 0,3;

10 йилдан 15 йилгача – 0,4;

15 йилдан 20 йилгача – 0,6;

20 йилдан 25 йилгача – 0,8;

25 йилдан ортиқ – 1,0.

 

Вазирликнинг худудий бўлинмалари ҳамда вазирлик тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг худудий бўлинмалари ходимларига кўп йиллик хизмат учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги хажмларда ҳар ойда устама тўланади:

1  йилдан 5 йилгача — 0,2;

5  йилдан 10 йилгача — 0,3;

10 йилдан 20 йилгача — 0,4;

20 йилдан ортиқ — 0,6.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаҳлари ҳисобидан вазирлик марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси буйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,8 бараварга, вазирликнинг худудий бўлинмалари ҳамда унинг тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида — 1,4 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

 

Вазирлик, унинг тизимидаги республика ижро этувчи хокимият органлари ва тизим ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тегишлилиги бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш улар фаолиятининг натижадорлиги (KPI) ва эришилган ютуқларига қараб амалга оширилади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах