Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида

06.06.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066 - сонли Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратида:

1.1. Ташкил этилсин:

Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси негизида- Кадрлар бошқармаси ва Шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси;

Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими;

1.2. Айлантирилсин:

Ташкилий-тезкор бошқармаси Тезкор бошқармасига;

Авария-қутқарув кучлари бошқармаси Қутқарув кучлари бошқармасига;

Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармасига;

Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармасига;

Инспекция унга аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек, кичик хажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш тўгрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифалари юкланган ҳолда, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини назорат қилиш хизматига.

3. Киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати тузилмасига Моддий-техиик таъминот ва молия хамда Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича вазир ўринбосари лавозимлари;

ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибига иқтисодиёт объектлари ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга жалб этилган давлат инспекциялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган бош инспектор лавозими.

4. Тасдиқлансин:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмик хавф- хагарлар мониторинги ва башоратлаш марказининг тузилмаси 9-иловага мувофик;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг тузилмаси 10-иловага мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг тузилмаси 11 -иловага мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик чизмаси 12-иловага мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирига зарурагга кўра, вазирлик марказий аппарати, унииг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари тузилмаларига умумий штат бирлиги доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ушбу қарор ижроси билан боглик тадбирларга ҳаражатлар Давлат бюджетининг “мудофаа, жамоат тартиби ва хавфсизлик” бўлими бўйича ҳар йили тасдикланадиган кўрсаткичлари доирасида, асосланган ҳисоб-китоблар асосида, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсии.

6. Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова Г.К.), Инвестициялар бўйича Давлат кўмитаси (Ахмедхаджаев А.И.), “Узавтосаноат” акциядорлик компанияси (Розукулов У.У.), “Узбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси (Султанов А.С.), “Узбекенгилсаноат” акционерлик жамияти (Хайдаров И.У.) уч ой муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг йўналишлари ва рўйхатлари асосида авария-кутқарув техникалари, махсус анжомлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқишни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича аниқ таклифларни 14-иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Арипов А.Н.) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Низомини ўрнатилган тартибда тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Джураев Р.М.):

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу карорга мувофиқ ҳаражатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг янги штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор талабларидан келиб чиккан ҳолда, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ушбу қарор билан мувофиқлаштирилсин;

2018 йил 31 декабрга кадар вазирликнинг янги ва қайта ташкил этилаётган бўлинмаларини зарур касбий ва маънавий-иродавий сифатларга эга, юқори даражада ватанпарвар ва хизмат вазифаларига содиқ мутахассислар билан жамлаш амалга оширилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш тадбирлари тўгрисида»ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066 - сонли Фармони билан ташкил этилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Хукумат комиссияси (Раматов А.Ж.):

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш ва янада такомиллаштиришга каратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қабул қилинган қарорларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни таъмииласин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини малака тоифаси талаблари асосида ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Бердиев Қ.Р.) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги ташкил этилаётган тузилмаларини заҳирадаги офицерлар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар билан жамлашда амалий ёрдам кўрсатсин.

11. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Арипов А.Н. ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Махмудов В.В. зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

 

Ш.Мирзиёев