Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Статистик ҳисоботни вақтида топширамиз

20.01.2016

 

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси КИЧИК БИЗНЕС субъектларига мансуб барча микрофирма ва кичик корхоналар 2015 йил учун 1-КВ (йиллик) шакли бўйича «Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи» статистик ҳисоботини ва ушбу ҳисоботга тегишли иловаларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда мажбурий тартибда тақдим этишлари кераклигини эслатади.

 

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Президентнинг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини   тубдан қисқартириш  чора-тадбирлари тўғрисида” 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига мувофиқ 2015 йил январдан бошлаб давлат статистик ҳисоботи тўлиқ ҳажмда электрон кўринишда тақдим қилинади.

 

Барча ахборот www.stat.uz сайтида жойлаштирилган.

 

Маълумот учун телефон: 230-88-29, 230-88-09

 

 Ҳисобот ва илованинг шакли

 

Ҳисоботнинг номи

 

Тақдим этадилар

 

Тақдим этиш муддати

 

1-КВ (йиллик) шакли бўйича ҳисобот

 

«Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»

 

Кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (QM) (йиллик) иловаси

 

Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисида ҳисобот

 

Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи кичик корхоналар ва микрофирмалар (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (energo) (йиллик) иловаси

 

«Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида ҳисобот»

 

Асосий фаолият тури саноат бўлган кичик корхоналар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

 1-KB shakliga ilova (TIF) (йиллик) иловаси

 

«Экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот»

 

Хизматлар экспорти ва импорти ҳамда давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган товарлар экспорт-импорти билан шуғулланувчи кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (QX) (йиллик) иловаси

 

«Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот»

 

Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (eko) (йиллик) иловаси

 

«Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»

 

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи турғун манбаларга эга чиқиндилар ҳосил қиладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (tib) (йиллик) иловаси

 

«Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ҳисоботи»

 

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

 1-KB shakliga ilova (tur) (йиллик) иловаси

 

«Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»

 

Сайёҳлик-экскурсия ва жойлаштириш (жамоавий жойлаштириш воситалари) хизматларини кўрсатувчи кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (kom) (йиллик) иловаси

 

«Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»

 

Оқава сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ташқи ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув берувчи кичик корхона ва микрофирмалар, «Ергеодезкадастр» ДҚнинг шаҳар бўлимлари (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

1-KB shakliga ilova (AKT) (йиллик) иловаси

 

«Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот»

 

Маълумотлар узатиш тармоғида, шу жумладан Интернетда хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар (провайдерлар, операторлар, хостинг марказлари ва бошқалар) (чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари)

 

2016 йил 25 февралдан кечиктирмай

 

Чет эл инвестицияларига эга бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар

 

2016 йил 25 мартдан кечиктирмай

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах