Ушбу шарҳда - "чиройли" автомобиль рақамларини сотиб олиш тартиботи хусусида
Публикации » Записи по тегу "АКТ"
Мурожаатларга жавоблар тушунтирилади
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди. У 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ–445-сон Қонун билан тасдиқланди
Маҳаллий пудратчилар Электрон ҳукуматни ривожлантириш учун буюртмаларнинг камида 30%ини олади
Президентнинг 29.08.2017 йилдаги ПҚ–3245-сон «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Ахборот ёш тоифалари бўйича таснифланади
8.09.2017 йилдаги ЎРҚ-444-сон «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Бухгалтерияда электрон ҳужжат айланиши: ютуқ ва муаммолар
Ўзбекистон тадбиркорлари ҳануз бирламчи ҳужжатларни қоғоз кўринишида алмашади. Ҳисобварақ-фактурага муҳр ва имзо қўйиш учун контрагентлар курьерлардан фойдаланади. Иш юритишда бундай амалиётдан қандай халос бўлиш мумкин?
Мобиль алоқа ва интернет учун сўмда ҳақ тўланади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мажлисда Президентнинг ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши муносабати билан хизматлар тариф сиёсатини тартибга солиш вазифалари муҳокама қилинди
АКТ суд тизими ишини жадаллаштиради
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3250-сон қарори билан 2017–2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида янги департаментлар пайдо бўлди
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Электрон газета: янги имкониятлар
«Солиқ ва божхона хабарлари»+«Норма маслаҳатчи» ёки «Налоговые и таможенные вести»+»Норма» газеталарининг электрон версиясига обуна бўлинг ва янги имкониятлар ва афзалликлардан тўлиқ фойдаланинг!
Инфратузилмавий облигациялар эгалари реестрга киритилади
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1911-4-сон, 2017 йил 22 август) билан Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Филиаллар тўғрисидаги маълумотлар лицензиялар реестрига киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2017 йилдаги 663-сон қарори билан Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Учувчисиз учиш аппаратлари қурилишда, картографияда ва табиий офатлар билан курашишда ёрдам беради
ҚҲТБТ порталида “Иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилган
ЭНҲАТни жорий этиш масалалари хорижий мутахассислар билан муҳокама қилинади
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги Ф–5022-сон фармойиши билан мамлакатимизда электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Ким Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентига айланиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарори билан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди
Барча сайловчилар ягона электрон рўйхатга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 630-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Интернетда миллий контент кўпаяди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 601-сон қарори билан Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими (ХМАТ) тўғрисидаги низом тасдиқланди
Интернет-дўкондан товар етказилишини қандай ташкил этиш мумкин?
Зарур товарни интернетдан топиш ва сотиб олиш тобора осонлашиб бормоқда. Фақатгина етказиб келишнинг қулай шароитларини яратиш мураккаброқ масала. Жумладан, қатор саволлар туғилади: пулликми ёки бепул етказиб бериш, ўз кучи билан амалга оширган маъқулми ёки аутсорсингга мурожаат этибми, солиқ солиш ва ҳисобот тайёрлашда нималарни инобатга олиш даркор?
Telegram-чат орқали маблағ ўтказиш хизмати ишга туширилди
Click тўлов тизими ичига ўрнатилган бот (inline bot) ишга туширилганлигини маълум қилди, унинг ёрдамида Telegram-чатда суҳбатдошлар карталари ўртасида маблағларни ўтказиш мумкин
АХТМ кечаю кундуз ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳал қилади
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида (АХТМ) кечаю кундуз фаолият кўрсатадиган мониторинг гуруҳи ташкил этилди ҳамда “ишонч телефони” ишламоқда