Вазифалар жумласига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ҳам киритилган.
Публикации » Записи по тегу "Таълим/илм-фан"
Чирчиқда Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг филиали очилади
Унинг вазифалари орасида - "Siemens" компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти билан ҳамкорликда битирувчиларни ўқитиш ва уларнинг амалиётларини ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш.
ОТМда таълим олиш учун кредитлар МБнинг асосий ставкасида берилади
Республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
ИИВ тизимидаги лицейларнинг вазифалари белгиланди
Уларда ўқитишнинг инновацион шакллари жорий этилади, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув ва таълим дастурлари давлат таълим стандартларига мувофиқлаштирилади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар
2021-2025 йилларда 13 та янги ихтисослаштирилган мактаблар қурилади.
Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Молия вазирлиги МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон харажатларини қоплаб беради
Бугунга қадар ўқув марказлари ва талабгорларга 167 187 166 сўм ажратилди, келиб тушган аризалар бўйича жами 138 180 000 сўм қоплаб берилди.
Ўзбекистонда мактабгача таълим Саудия тараққиёт жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади
«Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасига жамғарма томонидан 41 млн саудия риали суммасидаги кредит ажратилади.
Қўшма таълим дастурлари экспертизадан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Юқори балл тўплаган абитуриентлар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади
Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар абитуриентларга Президент гранти берилади.
Н.И.Пирогов номидаги РМТТУнинг филиали ташкил этилади
Президент томонидан Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор имзоланди.
Болалар учун инновацион лаборатория вазифаларига нима киради
Лаборатория Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмасида ташкил этилди.
Тошкентда янги университет ташкил этилади
Президент томонидан 23 июнь куни «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Бизнесга ўқитиш учун кредитлар қандай ажратилади
Тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70%и давлат томонидан компенсация қилинади, битирувчиларга эса бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.
Қандай қилиб талаба битта ОТМдан бошқасига кўчирилиши мумкин
Кўчириш тартиби Президентнинг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда ЯИДХП ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Фискал институтга қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан иститутнинг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги тўрт йилни, сиртқи таълим шакли бўйича беш йилни ташкил этади.
ТДЮУда талабалар фан ўқитувчиларини танлашлари мумкин
ТДЮУ ҳамда Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади.
ТДЮУга ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади
ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Ишсиз аҳоли ва ёшлар қандай жалб қилинади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 864 та фуқаролар йиғинларида эса - маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.



