Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 августдан нималар ўзгаради

27.07.2023

Рус тилида ўқиш

Norma.uz портали 2023 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

Ота-оналарни фарзандларининг таълими учун йўналтирилган маблағлар бўйича даромад солиғидан озод этишади.

 

Фарзандларнинг республика таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

 

Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга қўшимча талаб

 

Эндиликда ишлаб чиқарувчилар алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари шарт.

 

Давлат органлари раҳбарлари ITга ўқитилади

 

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари Давлат бошқаруви академиясида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.


Ёшлар учун ажратилган микроқарз ва субсидияларни банк картасига ўтказиш мумкин бўлади


Ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда "Ёшлар дафтари" ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади.

Давлат органларининг IT-соҳасида ишловчи малакали ходимларига устамалар тўланади


АКТ соҳасидаги халқаро сертификатга эга бўлган давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул ходимларига ўрнатилган устамаларга қўшимча равишда лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорда устама тўланади.

 

Тиббиёт муассасаларида –  янги штат бирликлари

 

Қуйидаги лавозимлар жорий этилмоқда:

  • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қисқартириш ҳисобидан – тиббий психолог;
  • стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
  • стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – амалдаги штатлар доирасида қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.


Тадбиркорлар ҳисоб рақамидан маблағларни ноқонуний равишда ечганлик учун – жиноий жавобгарлик

 

11 августдан тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Учта қонун кучга кирмоқда

 

  • “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун – 26 августдан;
  • “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун;
  • «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонун – 29 августдан.


 
Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум