«1UZ Бухгалтерия. Мини» бухгалтерлик дастури ишлаб чиқувчиси — «BePro Norma» компанияси маҳсулотнинг илк бепул янгиланиши чиқарилганлигини эълон қилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- «1UZ Бухгалтерия. Мини» дастури – илк янгиланишлар
«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастури – илк янгиланишлар
16.01.2017
Эслатиб ўтамиз, ҳисобнинг бухгалтерия тизими кичик корхоналар учун мўлжалланган. 2016 йилнинг декабрь ойида дастурнинг эълон қилиниши ёш тадбиркорлар, талабалар, соҳага оид ўқув марказлари ўқувчилари учун ҳақиқий совғага айланди. Маҳсулотни мутлақо бепул тарзда ишлаб чиқувчининг сайтидан юклаб олиш мумкин. Унинг янгиланишлари ҳам бепул. Хўш, дастурнинг илк янгиланишидан нималар ўрин олган?
1. Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарорига мувофиқ фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ўзгарди.
2. «ТМЗ қолдиқларини киритиш» ҳужжатининг функционали киритилди. Бу “нархлар бўйича” ҳисобдан чиқариш услуби бўйича ТМЗни ҳисобга олиш учун зарур. Ҳужжат нархлар маълумотномасида автомат равишда қайд қилади.
3. Дастурни ўрнатиш (инсталляция) жараёни яхшиланди. Баъзи фойдаланувчиларда SQL-сервер билан мураккабликлар келиб чиқаётган эди, энди улар юзага келмаслиги керак, ўрнатиш жараёни анча қулай бўлди.
4. Активация ойнасига тилларни ўзгартириш дастаги қўшилди.
Дастурнинг ўзини янгиланишдан ташқари бошқа ўзгаришлар ҳам киритилди:
5. Электрон почтага активация калити билан билдиришнома энди икки тилда келади.
6. Фойдаланувчиларни онлайн қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқувчининг форумида махсус бўлим очилди.
"Мини"нинг янги версияси маҳсулотнинг расмий саҳифаларида ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.
Мавзуга оид материал:
«1UZ Бухгалтерия. Мини» - ёш тадбиркорлар учун янги йил туҳфаси
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)