Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2017 йилги аудиторлик ташкилотлари рейтинги эълон қилинди

07.05.2018

Рейтинг якунлари «Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш» анжуманида эълон қилинди. Тадбирни Аудиторлар палатаси, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, «Аудитрейтинг» МЧЖ рейтинг агентлиги ташкил этди.

 

Тадбир аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш, ишбилармонлик фаоллигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилди. Унда 2017 йил якунларига кўра аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтинги натижалари ҳам эълон қилинди.  

 

Анжуманда Ш.У. Ҳайдаров – Молия вазирлиги бошқарма бўлими бошлиғи; М.М. Тўлахўжаева – Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси Кенгаши раиси; Р.М. Ҳайдаров – Аудиторлар палатаси ижрочи директори; Ч.Э. Бобоев – KPMG профессионал хизматлари; С.А. Сафоев – «Tsiar-Finans» МЧЖ директори; Р.Б. Хўжабеков – «PraysvoterxausKupers» МЧЖ АЖ аудитори; М.М. Перпер – «Налоговые и таможенные вести» газетасининг бош муҳаррири; Б.М. Фроянченко – «Fineks» МЧЖ АЖ директори; Н.Ф. Кондратова – «Marikon-audit» МЧЖ АЖ директори ўринбосари ва Н.Ф. Каримов – Аудиторлар палатаси Кенгаши раиси маъруза қилдилар. 

 

Рейтингни аудиторлар жамоат профессионал бирлашмалари «Аудитрейтинг» МЧЖ билан биргаликда туздилар. Уни тузиш чоғида экспертлар «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун ва Президентнинг 2007 йил 4 апрелдаги «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги ПҚ-615-сон қарорига амал қилдилар. 

 




 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум