Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

7 та қонун маъқулланди, биттаси рад этилди

10.08.2020

Рус тилида ўқиш

7 август куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

 

Дастлаб янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди. Ушбу Қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, таълим сифатини таъминлашга қўйилаётган бугунги талабларга жавоб бермайди.

 

Янги таҳрирдаги Қонуннинг қабул қилиниши таълим масаласининг тарбия билан узвий боғлиқлигини таъминлайди. Мактабгача таълим ва тарбия масаласига ҳамда узлуксиз таълим турини қўллашга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Бошланғич, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

 

Қонунда таълим муассасаси ходимлари, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси белгиланган.

 

Қонун таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.

 

Сенаторлар томонидан Қонун кўплаб ҳамюртларимиз олий таълим, хорижда олинган таълим бўйича дипломларни тан олиш, таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойларини кафолатлаш, масофавий таълим, оилавий таълим, инклюзив таълим сингари ўз саволларига ечим топишга қийналаётган масалаларга ҳуқуқий ойдинлик киритилгани билан аҳамиятли бўлиши таъкидланди.

 

Сенаторлар томонидан янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни кўриб чиқилди. Амалдаги Қонунда тўғридан-тўғри амал қилиш талаблари паст бўлиб, бугунги бозор шароитида самарасиз бўлган, эскирган норма ва қоидаларни ўзида мужассам этиб келмоқда.

 

Янги таҳрирдаги Қонун аҳоли бандлигини таъминлашда замонавий касбий ва меҳнат стандартларини жорий этиш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашнинг механизмларини тартибга солиш ва такомиллаштиришда дастуриламал бўлади.

 

Қонунда биринчи марта касбий малака ва компетенцияни ривожлантириш миллий тизими, меҳнат дафтарчалари ва шартномаларини электрон ҳисобини юритишни назарда тутувчи ягона миллий меҳнат тизими жорий этилмоқда. Уларнинг киритилиши бандликни таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланиб, меҳнат бозори тўғрисида тўлиқ маълумот тўплаш ва олишга имкон беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

 

Бугунги кунда одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш масалаларига доир аниқ қоидалар тартибга солинмаган ҳамда вояга етмаганларнинг савдосига қарши курашишни ўзига хос хусусиятлари, идентификация қилиш, ёрдам бериш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмаган.

 

Янги таҳрирдаги Қонунда ана шу жиҳатлар эътиборга олинган. Соҳага оид асосий тушунчалар ва тамойиллар, уни давлат томонидан тартибга солишга оид нормалар, ваколатли давлат органлари, Миллий комиссия, ҳудудий комиссиялар ва Миллий маърузачига оид меъёрлар аниқ белгиланган.

 

Қонунда мазкур йўналишга доир фаолиятни амалга ошираётган ННТларнинг ваколат ва вазифалари аниқ очиб берилмоқда. Миллий конунчилигимизда илгари бўлмаган одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда белгиланмоқда.

 

«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

 

Амалдаги 1996 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонун маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини тизимли ҳал этишни таъминлай олмайди. Қолаверса, ушбу масалаларни босқичма-босқич қарор қабул қилиш тартиби мавжуд эмас.

 

Хусусан, ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилишда давлат органларининг ваколатлари ва вазифалари аниқ белгилаб қўйилади. Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ўрнатилган ва мазкур масалаларда махсус коммиссиялар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқий нормалар асосида белгиланади.

 

Сенаторлар томонидан «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун рад этилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ўсимликларнинг касалликларга учрамаганлиги юзасидан халқаро стандартларга риоя этилиши талаб этилади. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари борасида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бевосита ушбу масала билан боғлиқдир. Экспертларнинг фикрича, муҳокама қилинаётган қонун мазкур соҳада қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Қонун ҳар томонлама ўрганиб чиқилгандан сўнг, уни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келинди.

 

Мажлисда Сенат аъзолари «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жарёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни ҳам кўриб чиқдилар.  

 

 «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Олий Мажлис палаталари фақат ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитишга ҳақлилиги белгиланган. Киритилаётган ўзгартишга асосан Қонунчилик палатаси ва Сенат ҳукумат аъзолари ва давлат органлари раҳбарларидан ташқари хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳам ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда.

 

Парламент назоратининг тури ҳисобланмиш парламент текшируви институтини жонлантириш ва кенгроқ қўллаш амалиётини жорий қилинмоқда. Қонун билан парламент текшируви Қонунчилик палатасининг ёки Сенатнинг алоҳида қарори билан ёхуд Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

 

Яна бир ўзгартиш қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш самарадорлиги ошишига ҳамда қонун лойиҳалари сифатининг яхшиланишига қаратилган. Унга кўра, биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаси юзасидан маъруза билан, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили, кейинги ўқишларда эса масъул қўмита вакили сўзга чиқиши белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган асосий мақсад:

  • ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонларини аниқ белгилаб бериш;
  • сержант унвони ўрнига янгидан киритилган I, II, III даражали сержант унвонлари ҳамда кема таркибидаги унвонларда бўлган ўзгаришларни қонун ҳужжатларида акс эттириш;
  • илгари Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлган ҳарбий кийим-кечакда юриш тартиб-қоидаларини белгилаш ваколатини куч тузилмалари мавжуд вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарларига бериш;
  • олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари ва курсларида олиб борилиши мумкинлигини белгилаш.

 

Қизғин муҳокамалардан сўнг сенаторлар томонидан ушбу Қонун маъқулланди. 

 

Сенат мажлисида «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

2018 йилда қабул қилинган Қонуннинг қўлланиши жараёнида, агентликлар чет элда ишлаш истагини билдирган фуқаролардан маблағлар йиғиб олиб, эгаларини ишга жойлаштирмасдан маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатларига йўл қўйилгани таъкидланди.  

 

Мазкур қонун билан бу каби салбий ҳолатларга барҳам бериш мақсадида чет эллардан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш қидираётган шахслардан эмас балки иш берувчидан ундириш белгиланмоқда.

 

Иш билан таъминлашда бандлик агентликлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида кўрсатадиган хизматлар бўйича шартномалар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиб борилади.

 

Республикадан ташқарида иш қидираётган фуқароларимизни ишга жойлаштириш кафолатларини ошириш мақсадида хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ёзма шаклда ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт қилиб белгиланган. Сенаторлар томонидан ушбу Қонун маъқулланди.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Хасанова Махмуда :

2020-08-14 13:41:32

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16