Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Адвокатлик касби

03.08.2016

Адвокат – бутун дунёда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда оммавий касбдир. Адлия вазирлигининг расмий сайти ва очиқ маълумотлар портали маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида 1 770 нафар адвокатлар ва 600 дан зиёд уларнинг тузилмалари фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда қандай қилиб бу касб вакили бўлиш мумкинлиги тўғрисида – бизнинг шарҳимизда.

2008 йилда адвокатура институтини ислоҳ қилиш чоғида қонунчиликка муҳим тузатишлар киритилди. Хусусан адвокатлик мақомини олиш тартиби ҳам ўзгарди.  Шу масалада батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

 

Ким ва қандай адвокат бўлиши мумкин

 

Аввало қайд қиламизки, қонунга1 биноан адвокатлик лицензиясини олиш учун фақат Ўзбекистон фуқаролари талабгор бўлишлари мумкин. Ўз навбатида, талабгорлар ўрнатилган талабларга жавоб берган тақдирдагина уларга лицензия берилади.  Демак, номзодларга айнан қандай талаблар қўйилади?

 

Биринчи талаб. Олий юридик маълумот. Мамлакатимизда юридик кадрларни тайёрлаш бўйича базавий олий ўқув юрти ҳисобланадиган Тошкент давлат юридик институти бу соҳада бешта йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Халқаро юристларни Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳам чиқаради.

 

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон ИИВ ёки МХХнинг соҳа ўқув юрти дипломига эга бўлган ҳолда мақомга талабгор бўлиш мумкин. Бундан ташқари, чет давлат дипломига эга фуқаро қолганлар билан тенг равишда лицензия олиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда ҳужжатнинг эквивалентлигини3 қайд қилиш мажбурий шарт ҳисобланади.

 

Иккинчи талаб. Юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажи, шу жумладан адвокатурада стажировка ўташ. Бу стажга ташкилотларда штат жадвалига биноан тегишли лавозимлардаги (юрист, юрисконсульт, юридик хизмат, юридик ёки ҳуқуқий бўлим бошлиғи ёки мутахассиси ва ҳ.к.), шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд тизимидаги иш даври киради. Бироқ фикримизча, иш стажига эга бўлмаган ҳолда дарҳол адвокатурага ишга жойлашиш афзал. Бу фаолият спецификасига киришиш, уни синчиклаб ва ҳар томонлама ўрганишга ёрдам беради.  

 

Қонун номзодлардан стажировка ўташни талаб қилади, унинг муддати камида олти ойни, кўпи билан 2 йилни4 ташкил қилади. Бунинг учун ҳар қандай амалдаги адвокатлик тузилмасига ариза бериш керак. Аризага тасдиқланган рўйхат бўйича ҳужжатлар илова қилинади5.

 

Стажёрнинг адвокатлик тузилмаси билан муносабатлари меҳнат шартномаси билан расмийлаштирилади. Стажёрнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги қайд киритилади. Адвокатлар палатасининг (кейинги ўринларда – Палата) тегишли ҳудудий бўлинмаси стажер ишга қабул қилинганлиги тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилинади.

 

Стажёр мустақил равишда адвокатлик фаолияти билан шуғулланмайди, бироқ ўзи бириктирилган адвокат – раҳбарининг алоҳида топшириқларини бажаради. Стажировка ҳар чораклик режаларга мувофиқ ўтилади. Улар стажёр учун ориентир бўлиб хизмат қилади, ишларни бажариш ва касбий тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказиш мазмунини белгилайди ва муддатларини ўрнатади. Уларни намунавий шакллар асосида куратор ўзининг стажёри билан тузади, фирма, бюро ёки ҳайъат раҳбари эса тасдиқлайди. Тасдиқланган режа бажарилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни стажёр кундалигига киритади, у ҳар ҳафта унинг раҳбари томонидан текширилади ва тасдиқланади. Охирида якка тартибдаги режаларни бажаришнинг умумий якунлари стажировка раҳбарига тасдиқлаш учун топшириладиган муфассал ҳисоботда акс эттирилади.

 

Долзарб ҳуқуқий мавзуларда рефератлар тайёрлаш ва ҳимоя қилиш стажёр мустақил ишининг турларидан бири  ҳисобланади. Иккита реферат ёзиш талаб қилинади: ҳар бир ҳисобот даври охирида биттадан. Уларни ҳимоя қилиш тузилманинг умумий йиғилишида амалга оширилади, жараённинг ўзи эса баённомада акс эттирилиб, ундан кўчирма якуний ҳужжатларга қўшиб қўйилади.  

 

 Муҳим!

 

Стажёр:

 

стажировка раҳбарининг топшириқларини виждонан, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;

 

адвокатлик сирини сақлаши;

 

адвокатлик тузилмасининг меҳнат интизомига риоя этиши шарт.


 

Агар раҳбарият стажёр қўйилган вазифаларни уддалади ва имтиҳонни муваффақиятли топширишга тайёр деб ҳисобласа, ҳужжатларнинг тегишли пакети йиғилади. Тўлдирилган кундалик, якка тартибдаги режалар ва якуний ҳисоботдан ташқари стажировка раҳбари томонидан тузилган муфассал тавсифнома илова қилинади.

 

Учинчи талаб. Талабгор малака имтихонини топшириши шарт. Бу охирги ва, эҳтимол, адвокатлик касби сари энг мураккаб босқичдир.

 

Модомики ишлар тоифаси бўйича ихтисослашув қонунда кўзда тутилмаган экан, имтихонни муваффақиятли топшириш учун хусусий ва оммавий ҳуқуқни хотирада тиклаш талаб қилинади. Турли тармоқларда чуқур назарий билимлардан ташқари стажировка даврида олинган амалий кўникмалар муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, чиптадаги тўртта саволдан бири амалиётда бўлган амалдаги ҳуқуқий механизмлардан келиб чиқиб ҳал қилиш талаб қилинадиган вазифа бўлади.

 

Шунингдек Ўзбекистон Президенти асарлари билан танишиб чиқиш ва амалдаги қонунчиликдаги асосий тенденцияларни, хусусан, адвокатлик фаолиятига тааллуқли тенденцияларни билиш зарур. Бу маълумотлар асосий ва эҳтимолий қўшимча саволларга жавоб беришда ёрдам беради.

 

Тайёргарлик кўришда адвокатлар касб этикасига, жумладан адвокатлик сирини сақлаш, ишоч билдирувчи шахс ва давлат органлари билан ўзаро муносабатлар ва бошқа жиҳатлар каби нозик жиҳатларга   алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бундай саволлар имтиҳонда истиснодан кўра қоида бўлади.

 

Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларини ва малака имтиҳонига тайёргарлик кўришда зарур бўладиган қолган ҳужжатларни “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимидан топиш мумкин. 

 

Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор адлия органига зарур ҳужжатларни топширади ва ЭКИҲнинг6 ярим баравари миқдорида йиғим тўлайди.

 

Лицензияни олгандан сўнг адвокат қасамёд қилиши ва ўзининг тузилмасини ташкил қилиши ёки фаолият юритаётган тузилмага кириши, шундан кейин гувоҳнома олиши шарт. Кези келганда, Палата бу ҳақда хабардор қилинади, бунинг натижасида янги келган адвокат ҳисобига таркиб кенгаяди8. Бунда “янги келганлар”дан 10 ЭКИҲ бараварида кириш бадали ундирилади9.

 

 

Кимлар адвокат бўлолмайди...

 

Яна қайд қилиш жоизки, қонунчилик нафақат талабгорлар учун цензлар ўрнатади, балки муайян чеклашларни ҳам киритади. Айримлар ҳатто юқорида санаб ўтилган барча мезонларга расман жавоб берсаларда, орзудаги лицензияни олоймайдилар.

 

Муҳим!  Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланишига йўл қўйилмайди (“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи қисми).


Биринчи ҳолатда суднинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори  тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади.


Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми судланганлик ҳолатини мавжудлигини тасдиқлайди. Бироқ судланганлик ҳолати Жиноят кодексининг 78-79-моддаларида кўзда тутилган муддатлар тугаган кундан бошлаб тугалланган ёки олиб ташланган тақдирда касбга кириш учун тўсқинлик бекор бўлади.


Биз Ўзбекистонда адвокатлик мақомини олиш тартиботини кўриб чиқдик. У жуда узоқ, ниҳоятда бюрократлаштирилган ва асоссиз чиқимли деган фикр мавжуд. Аслида ҳам шундайми? Ўқувчилар хулоса чиқаришлари учун имконият яратиш мақсадида келгуси материалларимиздан бирида чет элда бу қандай амалга оширилиши ҳақида сўз юритамиз ҳамда таққослама таҳлил ўтказамиз.


Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.





1 “Адвокатура тўғрисида”ги 27.12.2006 йилдаги 349-I-сон Қонун.

2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 28.06.2013 йилдаги 1990-сон Қарори. 

3 25.07.2000 йилдаги 283-сон Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини

қайд этиш) тартиби тўғрисида низом.

4 Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 13-банди (АВ томонидан 27.03.2009 йилда 1928-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

5 Ўша жойдаги 5-бандга қаралсин. 

6 9.03.2009 йилдаги 60-сон Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида низомнинг 8, 12-бандлари.

7 Қасамёд матни “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида” 25.12.1998 йилдаги 721-I-сон Қонуннинг матнида сақланади:

“Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга, адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан”. 

8 “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 12-1-моддасига асосан Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотидир. 

9 Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 12.09.2008 йилдаги Таъсис конференцияси Қарориинг 5-банди.

10 Фуқаролик кодексининг 30-моддасига мувофиқ руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади.

11 Фуқаролик кодексининг 31-моддасига биноан спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16