Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Адвокатурани ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси

14.02.2023

Рус тилида ўқиш

2022 йилнинг 4 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги томонидан хорижий ҳамкорлар билан  Адвокатурани ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида Халқаро II конференция ташкил этилди.

 

Конференция ишида 200 дан ортиқ иштирокчилар, Ўзбекистоннинг ҳуқуқшунослари билан бир қаторда, хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган адвокатура ҳамжамияти вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этдилар.

 

Конференциянинг асосий мақсади – адвокатура институтини мустаҳкамлаш,  хорижий мамлакатларнинг адвокатура ҳамжамияти вакиллари билан ўзаро тажриба алмашиш, хорижий ва миллий эксперт гуруҳларининг адвокатуранинг истиқболлари тўғрисида ва адвокатлик амалиёти бўйича фикрларини таҳлил қилиш.

 

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ўз нутқида сўнгги йилларда мамлакатимизда адвокатура институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини янада кучайтириш ҳамда чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

 

Конференция иши давомида давлат бошқаруви ва қонун устуворлигини таъминлаш, адвокатлик фаолиятини рақамлаштириш, адвокатуранинг самарали ишлаши учун кафолатлар,  тадбиркорликни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, юристларнинг касбий таълими, бепул юридик ёрдам ва бошқа мавзуларда халқаро экспертларнинг маърузалари тингланди ва муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, тадбир иштирокчилари адвокатлик фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Адвокатлар палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш, адвокатлик институтини ислоҳ қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

 

Кейинчалик адвокатура соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва бошқа долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш режалаштирилмоқда.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум