Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия мутахассисларининг II Республика форуми якунлари (МҲМС, бухгалтерларни сертификатлаш, касбий стандартлар, исломий молия) ПФ-98-сон Фармон бўйича илмий тадқиқотларни молиялаштирувчи корхоналар қандай имтиёзларга эга бўлади Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (касаллик варақаси) Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (касаллик варақаси)

Афғонистонга автоташишлар учун рухсатнома керак

28.03.2017

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги мамлакатимиз халқаро автомобиль ташувчиларини Афғонистон ҳудудига автомобиль транспортида кириш тартиби тўғрисида хабардор қилди.

Агентликнинг хабарида таъкидланишича, “Ҳайратон” чегара маскани орқали Афғонистонга кираётган барча транспорт воситалари (енгил, юк ва бошқа) ушбу мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги дипломатик миссиясининг Консуллик бўлимида тегишли рухсатномани расмийлаштиришлари зарур бўлади.

 

Нотада Афғонистоннинг ваколатли органлари ахборотига таяниб хабар берилишича, мамлакат ҳудудига кираётган ва кириш рухсатномасига эга бўлмаган транспорт воситалари мамлакатнинг тегишли идоралари олдида мураккабликлар туғдирмоқда.

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчиларидан ушбу ахборотни эътиборга олишларини сўрайди.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_