Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аҳолини рўйхатга олиш аниқ маълумотларни таъминлаши керак

25.04.2019

Рус тилида ўқиш

24 апрель куни Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ташаббуси билан «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда муҳим асос ҳисобланади.

 

Мазкур маълумотлар асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ресурслари жойлашуви, улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича дастурлар шакллантирилади.

 

Қонун лойиҳаси Президентнинг 5.02.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ПФ-5655-сон Фармонига биноан ишлаб чиқилган (ҳужжат шарҳи – бу ерда).

 

Лойиҳа аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари, аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказувчи давлат органларини белгилайди.  Унда аҳолини рўйхатга олиш дастурини шакллантириш, уни ўтказиш тартиби ва даври, маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жараённи молиявий ва моддий-техник таъминлаш каби масалалар ўз аксини топган.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

 Матбуот хизмати материаллари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16