Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Агар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак82 та товар позицияси импорт божхона божидан озод қилиндиЙўриқнома: воситачи орқали хизматлар импорт қилинганда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади

28.05.2021

Рус тилида ўқиш

Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади? Уларни, масалан, касаллик варақаси ва моддий ёрдамдан ҳисоблаб чиқариш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан буни юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:


- Алиментларнинг миқдори ва ушлаб қолиш тартибини қуйидагилар тартибга солади:

  • Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси;
  • “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун;
  • Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, 29.12.2001 йил, 1091-сон;
  • Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари, 08.07.2009 й., 1980-сон ва бошқа қонун ҳужжатлари.

 

Алиментлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади ОК 104-м..


Иш ҳақидан

 

Алиментлар ундириш, соғлиққа шикаст етказилгани оқибатидаги ва ҳ.к. зарарларни қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича қарорни ижро этишда ундирув қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 64-м 29.12.2001 й., АВ рўйхат рақами 1091-сон 121-м. 1-к б..

 

Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 65-м..

 

Юқорида зикр этилган даромадлар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) СКнинг 371-моддаси билан белгиланган.

 

Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ундирув фақат суднинг қарорига биноан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганда тўланадиган ижтимоий суғурта нафақаларига ва ишсизлик нафақаларига қаратилиши мумкин 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 68-м.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.