Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш қандай ўтказилади

06.01.2016

“2016 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар, ўрнатиладиган ускуналар ва қурилиши тугалланмаган объектларни (уларни харид қилиш, тайёрлаш, қуриш даврлари бўйича) қайта баҳолаш индекслари” тасдиқланди.

 

Индекслар “1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ асосий фондларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш йўли билан асосий фондларнинг тикланиш қийматини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Қайта баҳолашнинг индекс усулининг қўлланиши Ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар асосий фондларни қайта баҳолашни 3 йилда бир марта, қолган барча корхона ва ташкилотлар ҳар йили ўтказади. Бунда микрофирма ва кичик корхоналар томонидан индекс усулини қўллаш чоғида навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш даврида сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар учун оммавий ахборот воситаларида ҳар йили эълон қилинадиган, асосий фондлар қийматини ўзгартириш индекслари ҳисобга олинади.

 

 

Гўзал ИСЛАМОВА,
экспертимиз.