Молия вазирлиги ҳузурида Штаб тузилди, у қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш, шунингдек истеъмол товарларига нархни шакллантириш юзасидан келиб тушган мурожаатларга тезкор жавоб қайтариш билан шуғулланади. Бу ҳақда идоранинг Telegram-каналида маълум қилинди.
Мазкур мавзуга доир саволлар ва товарларга нархларнинг асоссиз оширилиши далили юзасидан маълумотлар Telegramдаги @MoliyaPress га жўнатилиши лозим.
Вазирлик барча мурожаатларга тезкор жавоб қайтаради.