Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия

Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия

19.01.2016

Алоқабанк мижозларга янги интерактив сервис тақдим этган ҳолда новатор бўлди, Равнақ-банк эса олинган лицензия туфайли ўз хизматлари рўйхатини жиддий равишда кенгайтириши мумкин.

 

Алоқабанк P2P-ўтказмаларни ишга туширди

 

Мижознинг шахсий кабинети орқали ва Uzcard иловада рўёбга чиқарилган янги имкониятлар туфайли Алоқабанк мижозлари картадан картага маблағлар ўтказиш хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлишди. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида хабар берилади.

 

Фойдаланувчилар оддий ўтказма шаклини тўлдиришлари, айнан тўлов қабул қилувчининг картаси рақамини ва суммани кўрсатишлари кифоя. Ўтказмалар жисмоний шахсларнинг (Алоқабанк пластик карталари сақловчилари) ҳисобварақлари ўртасида амалга оширилади ҳамда  фойдаланувчиларни кўплаб маълумотларни киритиш ва банклар офисларига қўшимча ташриф буюришдан халос этиб, вақтни тежаш имконини беради.

 

Сервис қиймати ҳар бир муваффақиятли ўтказилган ўтказма суммасининг 2%ини ташкил қилади. Бунда мазкур сервис бўйича бир ой мобайнида ўтказмаларнинг умумий суммасига чеклов жорий қилинган, яъни 1 млн сўмдан кўп бўлмаган маблағлар ўтказилиши мумкин.

 

Қайд қилиш лозимки, Ўзбекистонда P2P-ўтказмалар хизматидан фақат Алоқабанк АТ мижозлари фойдаланиши мумкин, ва шу боис, молиявий хизматлар миллий бозори сегментида уни муболағасиз инновацион деб номлаш мумкин.

 

Равнақ-банкка валюта операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилди

 

Марказий банк бошқаруви қарори билан 26.12.2015 йилда тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган Тижорат банкларига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензияларни бериш тартибига мувофиқ “Равнақ-банк” хусусий акциядорлик тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга  ошириш учун бош лицензия берилди.  Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун бош лицензия банкка валюта муносабатлари субъектлари ўртасида операцияларни амалга ошириш, аҳолидан валюта омонатларини қабул қилиш, конверсион операцияларни ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16