Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Барча давлат хизматлари учун ягона ЭРИ жорий этилади

14.01.2020

Рус тилида ўқиш

Президент 9 январь куни давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар берди давлатимиз раҳбари матбуот хизмати.

 

Йиғилишда барча давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ва маълумотларни рақамлаштириш зарурати таъкидланди. Шу йилнинг 1 июлига қадар барча хизматлар учун ягона бўлган ЭРИ ишлаб чиқилади.

 

Бугунги кунга келиб, давлат хизматлари марказлари орқали “ягона дарча” тамойили асосида 130 турдан зиёд хизматлар тақдим этилмоқда.  2017 йилда аҳолига кўрсатилган хизматлар сони 12 мингтани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 13 миллионтадан ошган.

 

 

Охирги икки йилда 86 давлат хизматлари марказлари очилди. Энг кўп мурожаат қилинадиган 36 турдаги хизматлар бўйича ҳужжатлар сони 112 тадан 52 тага камайтирилди.

 

Ҳозирги кунда давлат хизмати кўрсатувчи 80 та идорадан атиги 27 таси Давлат хизматлари агентлиги билан ўзаро интеграция қилинган, 53 идорада эса маълумотлар рақамлаштирилмаган. Мисол учун, соғлиқни сақлаш, экология, қурилиш, архив билан боғлиқ давлат хизматлари соҳасида ҳалигача электрон маълумот базаси шаклланмаган. Шу сабабли 2019 йилда қурилиш, табиий газ, иссиқ сув ва ичимлик суви таъминоти борасида хизмат кўрсатиш муддатлари бузилган.

 

Йиғилишда электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини жорий йил якунигача камида 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.

 

Аҳолининг 75%и интернетга мобиль қурилмалар орқали кираётганини инобатга олиб, ЯИДХПнинг мобиль версиясини ишга тушириш масаласи кўтарилди. Узоқ ҳудудларда яшайдиган аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида давлат хизматлари марказининг 50 дан ортиқ филиалини ташкил этишни жадаллаштириш вазифаси топширилди.

Йиғилишда ягона ЭРИни Тошкент шаҳрида синаб кўриш ва кейинчалик бошқа ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш юзасидан топшириқ берилди. 

 

Президент кўплаб хизматлар учун электрон рақамли имзо талаб қилиниши одамларга қийинчилик туғдираётгани, айниқса, бу тадбиркорларнинг энг оғриқли нуқтаси эканини таъкидлади. 

 

Электрон рақамли имзодан компьютер орқалигина фойдаланиш мумкин. Тадбиркор рўйхатдан ўтиш учун солиқ идораси калити, божхона ҳужжатлари учун божхона калити ва ҳисоб рақами билан ишлаш учун банкнинг электрон рақамли имзосини олиши шарт. Бу калитларни олиш учун ҳар бир идорага алоҳида-алоҳида бориб, уни харид қилиши, тағин муайян муддатда яна маблағ сарфлаб янгилаши керак.

 

Президент томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мутасадди ташкилотлар билан биргаликда электрон рақамли имзо талаб этиладиган хизмат турлари учун шахсни тасдиқлашнинг муқобил, хавфсиз ва содда усулларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.