Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими ишга туширилди

07.04.2017

 

Тизим Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, “Электрон ҳукумат” маркази томонидан БМТнинг Тараққиёт Дастури кўмагида ишлаб чиқилган.


ССП хабарида таъкидланишича, тизимни йўлга қўйиш бизнесни давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини сезиларли равишда такомиллаштирди.

 

Асосий афзалликлар орасида:

  • юридик шахс ташкил қилган субъектлар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бизнесни очиш реал вақт режимида амалга оширилади;
  • фирма номини танлаш жиддий осонлаштирилди;
  • тизим генерация қилинган таъсис ҳужжатларини олиш имконини беради;
  • рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи реал вақт режимида қабул қилинади ва гувоҳнома берилади.

 

Таъкидлаш жоизки, тизим «OneID» (Ягона идентификациялаш тизими)  орқали мижознинг шахсий маълумотларини (паспорт, СТИР, электрон рақамли имзо ва ҳоказо) тўлиқ идентификация қилади  ва фақат тасдиқлангандан кейин рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш имконини беради.

 

Тўлов бўйича имтиёзлар яратилган Тизимдаги янгиликлардан бири ҳисобланади. “Агар сиз бизнесни реал вақт режимида рўйхатдан ўтказсангиз, белгиланган қийматнинг 50 фоизи тўланади. Тўлов банклар орқали, шунингдек UPay.uz тўлов тизими орқали амалга оширилади” — дейилади ССП хабарида.

 

Рўйхатдан ўтказиш онлайн реестр орқали ҳукумат маълумотлар базаларида амалга оширилади. Гувоҳномалар QR-код билан бирга берилади, бу эса бу тадбиркорлик субъектининг ҳақиқийлиги, мақоми ва барча маълумотларини текшириш имконини беради.

 

Бунда рўйхатдан ўтказишнинг ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни олиш, ташкилий-ҳуқуқий шаклни, фирма номини танлашдан тортиб, гувоҳнома олишгача бўлган барча босқичлари юқори даражада автоматлаштирилган.

 

Тизимнинг яна бир фарқли жиҳати шундаки, юридик шахсни ташкил этишда бирдан ортиқ муассис иштирок этган тақдирда, ҳар бир муассис рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъекти таркибига киришга розилигини тасдиқлайди. Ҳар бир муассисга тасдиқлаш учун электрон хабар юборилади.

 

Шуниси муҳимки, янги тизим электрон ҳукумат тизимига тўлиқ интеграллашган. Бу турли ташкилотларнинг бошқа ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашиш имконини беради.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум