“Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш” – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да жорий этилган янги интерактив хизмат шундай номланади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Бож тўланганлиги ҳақида ЯИДХП орқали хабарнома беринг
Бож тўланганлиги ҳақида ЯИДХП орқали хабарнома беринг
06.12.2016

Хизматнинг ижрочиси Давлат божхона қўмитаси ҳисобланади. Хизмат товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан автомобиль транспортида ўтказишдан манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.
Мазкур хизматдан фойдаланишда ҳужжатларни илова қилиш талаб этилмайди. У бепул асосда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2016 йил 16 августдаги 01-02/12-58-сон қарорига кўра амалга оширилади.
Мазкур хизматнинг натижаси онлайн режимда тизим орқали автоматик тарзда шаклланадиган электрон тасдиқ ва идентификация кодини олиш ҳисобланади.
Мавзуга оид материал:
Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири
Янги сонларда ўқинг
2025, 4 ноябрь№ 44
- Хатарлар даражаси устидан назорат ўрнатилди
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- «Яшил энергетика» келажак сари қадам
2025, 4 ноябрь№ 44
- Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
- Огоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади
- «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- 2025 йилда таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»


