Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бош бухгалтер ФҲШ бўйича. Бу ҳолда у нима учун жавоб беради

03.06.2020

Рус тилида ўқиш

Жисмоний шахс иккита кичкина корхонада – ҳар бирида 0,5 ставкадан бош бухгалтер бўлиб ишлайди. Бунда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) бўйича яна битта фирмага бош бухгалтер бўлиб ишга жойлашиши мумкинми? Аслида бош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими?

 

Меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА ва юридик масалалар бўйича эксперт Альберт САФИН бош бухгалтер ишга жойлашишининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунтириш бердилар:

 

– Компания раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш учун ўз хоҳишига кўра қуйидаги ҳуқуққа эга:

  • ўз бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш;
  • шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
  • бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида тегишли хизматни кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш;
  • бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

 

Бунда шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер компанияда бош бухгалтер бўлиб ишлаши эмас, айнан бухгалтерия ҳисоби соҳасида хизмат кўрсатишини ёдда тутиш лозим.


Фарқи нимада?

 

Бош бухгалтер – Классификатор  бўйича лавозим, у меҳнат шартномаси тузилишини тақозо этади.

 

Ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, башарти ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, шартнома асосида белгилашда эркиндирлар.

 

Шундай қилиб, бухгалтер билан ФҲШ тузиш мумкин, бироқ – ходим каби бош бухгалтер сифатида эмас, балки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи сифатида.

 

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш, буюртмачи эса унинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. 

 

Бунда меҳнат шартномаларини юзаки равишда фуқаролик-ҳуқуқий тусдагиларига алмаштириш керак эмас, сабаби бу ҳолда улар меҳнат муносабатларининг яширин шакли деб тан олиниб, буюртмачи-иш берувчи учун ҳар хил салбий оқибатларни (маъмурий жарима, қўшимча солиқ ҳисоблаш) келтириб чиқариши мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16