Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерлар шифокор ва дастурчилардан нималарни ўрганишлари мумкин?

11.05.2018


Профессионал фаолият муайян вақт оралиғида малака ошириш курсларида ўқишни талаб этади. Бироқ навбатдаги мажбурий малака ошириш муддати келгунча воқеалар жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

 

Бугунги кунда анжуманлар, семинарлар, стажировкалар, интернет-технологияларга асосланган ресурслар ўзгаришлардан ортда қолмасликда ёрдам бермоқда. Уларнинг афзаллиги – вақтни тежаши, аниқ бир мақсадга йўналтирилганлиги, самарадорлигида.

 

Малака оширишнинг илғор усулларидан фойдаланишда дастурчилар илгарилаб кетганлар. Айнан улар иш жойидан қўзғалмай туриб ахборот айирбошлаш, бир-биридан тажриба ўрганиш ва малака ошириш имконини берувчи ўзлари учун қулай шароитларни яратиб олганлар.

 

Бугунги кунда ушбу технологиялар бошқа соҳаларга ҳам фаол жорий этилмоқда. Мамлакатимизда шифокор ёки ҳамшира фақатгина илмий семинарлар ва анжуманларда иштирок этганини, стажировкадан ўтганини, масофадан туриб малака оширганини тасдиқловчи сертификатларга эга бўлса, навбатдаги малака тоифасини, демак, иш ҳақига устамани қўлга кирита олади. Тиббиёт ходими мавзуни қизиқишига қараб танлайди.

 

Педагогика ҳамжамиятида ҳам малака оширишнинг масофавий шакллари жорий этилмоқда. Ўзбекистонда кундузги курсларда малака оширгандан сўнг аттестациядан ўта олмаган олий ўқув юрти ўқитувчилари масофадан туриб қайта таълим оладилар. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборотига кўра, яқин орада барча ўқитувчилар масофадан туриб малака ошириш имконига эга бўладилар. 

 

Бухгалтерлар ҳам шифокорлар, ўқитувчилардан қолишмаяптилар. Улар «Norma» компанияси томонидан ишлаб чиқилган Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимидан борган сари фаол фойдаланмоқдалар. У профессионал билим даражасини баҳолаш, мавжуд нуқсонларни топиш ва ўқув материаллари ёрдамида уларнинг ўрнини тўлдириш имконини беради. Ўқув тестидан ўтганларга электрон сертификат берилади. Юзма-юз топширилган имтиҳон натижаларига кўра «жонли» аттестат тақдим этилади.

 

Иш берувчилар ва кадрлар агентликлари бўш иш жойларига номзодларни танлашда Bir.uz тизимидан фойдаланадилар. Бухгалтерлар Тизим ёрдамида малака оширадилар. Bir.uz ишга туширилган пайтдан бери, ўтган йилнинг ўрталаридан то ҳозирги кунгача 314 нафар мутахассис электрон сертификат олди.

 

Бу ечимлар самарадорлик, вақт тежаш ва тезкорликни талаб этадиган бугунги кун чақириғига малака ошириш тизимининг муносиб жавоби бўлса керак.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум