Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Cўмдаги энг фойдали омонатлар. Февраль 2018

08.02.2018

Банк омонатлари ёрдамида капитални қандай кўпайтириш мумкин? Мамлакатимиз банкларининг анча манфаатли таклифлари таҳлилини эълон қиламиз.

 

Яқинда жисмоний шахслар учун банкка ташриф буюрмасдан мобиль банкинг тизими орқали депозит очиш имконияти пайдо бўлди. Бундай инновация «Hamkor bаnk» АТБ томонидан жорий этилди. Агар мижоз 1 млн. сўмдан ортиқ маблағни 9 ойга депозитга қўйса, банк йиллик 19% тўлашга тайёр. Онлайн-омонатдан фойдаланиш учун шу банкнинг пластик картаси сақловчиси бўлиш даркор.

 

Сўровномада қатнашган 25 банкнинг 21 таси пластик карталардан омонатларни таклиф этмоқда. Бу биз омонатлар бўйича аввалги таҳлилни эълон қилган вақт, яъни 2017 йилнинг май ойига қараганда анча кўп. У пайтда фақат 14 та банк бундай таклифларга эга эди.

 

Энг манфаатли омонатларни «Hamkor bаnk» АТБ ва «InFinbank» АТБ таклиф этмоқда, улар ўз мижозларига йиллик 19% тўлашга тайёр.

 

2017 йил май ойидаги вазият билан солиштирсак, ҳозирда ҳеч бир банк 20% ва ундан юқори ставкада омонатларни таклиф этмаётир. 

 

Нақд омонатлар бўйича энг юқори фоиз ставкаси ҳам йиллик 19%ни ташкил этади. Уни бугунги кунда «Hamkor bаnk» АТБ, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва «InFinbank» АТБ таклиф этмоқда.

 

25 банкнинг 24 таси мижозга миллий валютада 5 ва ундан ортиқ омонат турларини танлаш имконини бермоқда, улар шартлари билан фарқ қилади. Энг юқори  фоиз ставкаларини ўз ичига олган таклифлар мижоз йиллик 16–19% даромад олишини назарда тутади. Банклар кесимида энг фойдали таклифлар тўғрисидаги ахборотни қуйида эълон қилинадиган жадвалда келтирдик.

 

Жадвал бош офисларнинг маълумотлари асосида тузилганига эътибор қаратмоқчимиз. Банкларнинг филиаллари ва бўлимларидаги таклифлар фарқ қилиши мумкин. Масалан, “Халк банки”нинг айрим филиалларида вақтинчалик омонатлар қабул қилинмаётганини маълум қилишди, бунинг боиси бўлинмалар пенсиялар тўлашни ташкил этиш билан банд экан. «Ипак йўли банк» АИТБ   бош офисида омонат операцияларининг вақтинча тўхтатилганини маълум қилишди, аммо бунда банкнинг филиалларига мурожаат этиб кўришни таклиф этишди.

 

Деярли барча банклар омонат қандай шаклда қўйилган бўлса, ўша шаклда фоизларни тўлашади. Фоизлар ҳам ойма-ой, ҳам омонат муддати тугагандан кейин тўланиши мумкин. Баъзи омонатлар бўйича бошқа даврийлик кўзда тутилиши ҳам мумкин, бу ҳақда мижозга шартнома имзоланишидан олдин маълумот берилади.

 

Мижоз муддатидан олдин омонатини ёпишга қарор қилган тақдирда ҳам банк фоизларни тўлашга тайёр бўлган таклифлар пайдо бўлди. Масалан, «Daromad» омонати («Hamkorbаnk» АТБ) мижоз 12 ойга 1 млн.дан ортиқ суммани қўйса, йиллик 19% тўланишини кўзда тутади.  Шу билан бирга шартларда айтилишича, омонат очилган пайтдан бошлаб 6 ойгача ёпилган тақдирда банк йиллик 6% ҳисобида фоизлар ҳисоблайди, омонат 6 ойдан кейин ёпилган тақдирда омонат бўйича фоизлар йиллик 19% ҳисобланади.

 

Аксарият банклар мижозга смс-маълумотнома хизматини тақдим этмоқда, шу боис омонатчи ҳисобланган фоизлар ёки омонат муддати тугаганлиги ҳақида ўз вақтида хабардор қилинмоқда.

 

Муддатли омонатлардан фоиз тарзида олинган даромадларга солиқ солинмайди.

 

N

Банкнинг номи

Нақд шаклдаги энг фойдали омонат

Пластик картадан энг фойдали омонат

1

«Агробанк» АТБ

9 ойга йиллик 17%, минимал омонат суммаси – 5 млн,
12 ойга – 3 млн

9 ойга йиллик 17%, минимал омонат – 5 млн, 12 ойга – 3 млн

2

«Asia Alliance Bank» АТБ

12 ойга йиллик 18%, минимал омонат суммаси – 500 минг.

6 ойга йиллик 16%, минимал омонат суммаси – 500 минг, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

3

 «Алоқабанк» АК

3 ойдан 24 ойгача бўлган муддатга йиллик 16%, максимал омонат – 100 млн.
12 ва 24 ойлик омонатлар учун ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

Бошқа банклар пластик карталари эгалари учун 12 ойга йиллик 15%, омонат минимал – 1 млн, максимал сумма – 100 млн, фоизлар картага тўланади.

 

АТ «Алоқабанк» пластик карталари эгалари учун йиллик 7%, омонат суммаси чекланмаган, фоизларни нақд шаклда олиш мумкин

4

 «Асака» АТБ

1 ойдан 24 ойгача йиллик 17%

1 дан 6 ойгача йиллик 17%

5

«Давр-банк» ХАТБ

13 ойга йиллик 16%, минимал сумма – 50 минг.

13 ойга йиллик 16%, омонатнинг минимал суммаси – 50 минг.

6

Ziraat bank Uzbekistan

(собиқ «UT BANK» АЖ)

3, 6, 9, 12 ойга йиллик 10%, минимал омонат суммаси – 500 минг, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

3, 6, 9, 12 ойга йиллик 10%, минимал омонат суммаси – 500 минг, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

7

 «InFinbank» АТБ

18 ойга йиллик 19%. Дастлабки 9 ойда ҳисобварақни тўлдириш мумкин, башарти 500 мингдан ортиқ сумма қўйилса.

18 ойга йиллик 19%. Дастлабки 9 ойда ҳисобварақни тўлдириш мумкин, башарти 500 мингдан ортиқ сумма қўйилса.

8

 «Ипак йули банк» АИТБ

Омонатлар вақтинча фақат филиалларда қабул қилинади, уларнинг ҳар бири шартларни ўзи мустақил равишда белгилайди

Омонатлар вақтинча фақат филиалларда қабул қилинади, уларнинг ҳар бири шартларни ўзи мустақил равишда белгилайди

9

 «Ипотека-банк» АТИБ

1, 3, 6 ойга йиллик 17%

Талаб қилиб олингунга қадар йиллик 0,1%, капитализация кўзда тутилган

10

 «Капиталбанк» АТБ

12 ойга йиллик 18 %, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

12 ойга йиллик 18%, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

11

«KDB Bank Uzbekistan» АЖ

Омонатлар қабул қилинмайди

Омонатлар қабул қилинмайди

12

 «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

12 ва 24 ойга йиллик 19%, минимал омонат суммаси – 1 млн

3 ва 12 ойга йиллик 16%, омонат 1 млн дан 150 млн.гача бўлиши мумкин

13

ТИФ Миллий банки

12 ойга йиллик 17%, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

12 ойга йиллик 17%, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

14

 «Ориент Финанс» ХАТБ

3, 6, 12 ойга йиллик 16%, минимал омонат – 100 минг.

Омонатлар қабул қилинмайди

15

«Ravnaq-bank» ХАТБ

12 ойга йиллик 11%

Омонатлар қабул қилинмайди

16

 «Савдогар» АТБ

2, 3, 6 ва 12 ойга йиллик 18 %

2, 3, 6 ва 12 ойга йиллик 18 %

17

 «Трастбанк» ХАБ

3 ойга йиллик 16%, минимал омонат – 1 млн

3 ойга йиллик 16%, минимал омонат – 1 млн

18

 «Туркистон» ХАТБ

6 ойга йиллик 18%

6 ойга йиллик 18%, фоизларни нақд шаклда олиш мумкин

19

 «Туронбанк» АТБ

3 ойга йиллик 16%

3 ойга йиллик 16%

20

 «ЎзСҚБ» АТБ

4 ойга йиллик 18%, минимал омонат – 100 минг.

5 ойга йиллик 17%, минимал омонат –100 минг

21

 «Универсал банк» ХАТБ

12 ва 36 ойга йиллик 18%, минимал омонат суммаси – 150 минг

12 ойга йиллик 15%, минимал омонат – 150 минг

22

 «Hi-Tech Bank» ХАТБ

18 ойга йиллик 17%, минимал омонат – 1 млн

3 ойга йиллик 15%,  минимал омонат – 500 минг

23

 «Халк банки» АТ

12 ойга йиллик 16%

5 ойга йиллик 14%, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

24

 «Hamkorbank» АТБ

12 ойга йиллик 19%, минимал омонат – 1 млн

9 ойга йиллик 19 %, минимал омонат –  1 млн, онлайн режимида очилади

25

 «Микрокредитбанк» АТБ

12 ва 24 ойга йиллик 18%, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

6 ва 12 ойга йиллик 10%, ҳисобварақ тўлдирилиши мумкин

 

*Яқин кунларда валюта омонатлари таҳлили ҳавола этилади.  

 

Олег Гаевой.


 

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум