Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат активлари ижараси ва банкротлик: масалалар қандай ҳал этилмоқда

18.04.2020

Рус тилида ўқиш

Давлат активларини бошқариш агентлиги масофадан туриб ишлаб, тадбиркорларда юзага келаётган давлат мулки учун ижара, инвестиция мажбуриятлари бажарилиши, хусусийлаштирилаётган давлат активлари бўйича тўловлар, шунингдек банкротлик масалаларини ҳал этишда кўмак бермоқда.

 

ДАБА матбуот хизматида хабар беришларича, махсус онлайн штаб тузилиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қиладиган қисқа 1082 ва ишонч рақамлари йўлга қўйилган.

 

31 мартдан 13 апрелгача бўлган ҳолатга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан 2 428 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 57 таси давлат мулкининг ижараси, хусусийлаштириш, инвестиция мажбуриятлари, банкротлик ва «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси билан боғлиқ. Қолганлари эса давлат хизматлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳокимликлар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация, кредит, бозорлардаги нарх-наво каби масалаларга тегишли. Улар бўйича ҳам оператив маслаҳатлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг рақамлари берилди.

 

Пандемия муносабати билан фаолияти тўхтатилган тадбиркорлар орасида давлат мулкини ижарага олганлар кўп. Президент Фармонига кўра, улар карантин даврида ижара тўловини тўлашдан озод қилинади. ДАБА ходимлари ушбу масалада тушунтириш бериш учун 12 500 дан ортиқ давлат мулки объектини ижарага олган тадбиркорлар билан маслаҳатлар ўтказдилар. Уларнинг мурожаатини енгиллаштириш мақсадида электрон аризалар нусхалари тайёрланди ва жўнатилди. Натижада 9 апрель ҳолатига кўра, 9979 та тадбиркор карантин даври учун шартномада келтирилган тўловлардан озод этилди.

 

«E-IJRO AUKSION» орқали ижарага олинган давлат мулки учун тузиладиган шартномани расмийлаштириш муддатини (20 кун) узайтириб беришни сўраган 157 та тадбиркорнинг масаласини ечиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу савдо майдончасида ўтказилган савдо натижалари тўғрисидаги баённомаларни электрон тарзда QR-кодни қўллаган ҳолда бериш йўлга қўйилмоқда. Ушбу QR-кодли баённома эгалик (ёки фойдаланиш) ҳуқуқини расмийлаштиришга асос бўлади. 

 

Бугунги кунда давлат активларига инвестиция киритаётган 1 320 та инвестор билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Шундан 330 дан ортиқ инвестор пандемия сабабли инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмасликлари эҳтимоли борлигини айтиб, шартнома муддатларини узайтиришни сўраган. Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Андижон (51 та), Бухоро (50 та), Фарғона (43 та), Тошкент вилояти (38 та), Қашқадарё ҳудудидан (24 та) келиб тушган. Коронавирусга қарши курашиш республика махсус комиссиясининг қарорларига кўра, мазкур шартномалар муддатларини узайтириш чоралари кўрилди.

 

Иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик ишини қўзғатиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш 2020 йил 1 октябрга қадар тўхтатилди. ДАБА банкротлик таомиллари олиб борилаётган корхоналарда банкротлик ишларини вақтинча тўхтатиб туришни сўраб Олий суд ва ДСҚга мурожаат қилди. Олий суд Раёсати қарорига асосан иқтисодий судларда банкротликка доир ишларни кўриш тўхтатилди.

 

АЖда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва кузатув кенгашлари йиғилишларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, масофадан туриб иштирок этиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича қаерда бўлишидан қатъи назар овоз бериш имконини берувчи «eVOTE – электрон овоз бериш» платформаси яратилди. У айни дамда синовдан ўтказилмоқда.  

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум