Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Статистикани» 2 апрелдан кечиктирмай топширинг! - buxgalter.uz да ўқингКарантин қачон тугайди? - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ресурс солиқлари бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) олиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАйни паллада бош бухгалтер амалга оширадиган 4 та иш - buxgalter.uz да ўқинг

Депутатлар биринчи ўқишда 7 та қонунни маъқулладилар

20.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

12 февраль куни Қонунчилик палатасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига бир қанча қонун лойиҳалари киритилди. Депутатлар уларни кўриб чиқдилар, муҳокама қилдилар ва биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Биринчидан, булар қуйидаги қонун лойиҳаларидир:

 

  • «Инновацион фаолият тўғрисида». Ривожланган давлатлар тажрибасидан кўриниб турибдики, инновацион фаолиятни тартибга соладиган алоҳида қонунлар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада инновацион фаолият жадал ривожланишини таъминлайди. Бундай ҳужжат мамлакатимизда инновацион йўналишлардаги самарали ҳамкорликни таъминлайди, инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, инновацион фаолият инфратузилмаларини кенг кўламда ташкил этиш имконини беради. У илмий, илмий-техник, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш, ўзлаштириш ҳамда тижоратлаштиришни тартибга солишга кўмаклашади. Бироқ биргина қонун билан чекланиб бўлмайди, ушбу фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни тартибга солувчи қатор норматив ҳужжатлар зарур бўлади, деб таъкидладилар депутатлар;

 

  • «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида». Моҳиятан, бу 1997 йилда қабул қилинган ва анча эскириб қолган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳриридир. Қонун лойиҳасида сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишда ҳамда картография-геодезия кадастрини юритишда АКТ ва рақамли технологияларни жорий этиш назарда тутилган. Ҳужжатга 33 та янги модда киритилган, 12 та моддаси ўзгартиш ва қўшимчалар билан тўлдирилган, ҳаволаки нормалар чиқариб ташланган. Бу материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлилиги, ишончлилигини таъминлашга, харита ва планларни яратиш ҳамда янгилашда унификацияланган шартли белгиларни қўллашга, давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги ваколатларини белгилашга имкон беради.

 

Иккинчидан, қуйидагиларга йўналтирилган тузатишлар лойиҳалари:

 

  • корпоратив қимматли қоғозларни чиқаришга бўлган талабларни соддалаштирадиган ва ушбу молиявий дастакдан фойдалана оладиган субъектлар доирасини кенгайтирадиган тузатишлар. Хусусан, корпоратив облигацияларни чиқариш ҳуқуқи МЧЖларга берилади. Шу билан бир вақтда, Солиқ кодексига холдингларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги янги боб киритилади;

 

  • ҳозирда фойдаланишдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди ерларини инвестициявий шартнома ёки ДХШ асосида беришнинг ҳуқуқий механизмини жорий этувчи тузатишлар. Бундай тартибда ерларни  фуқаролар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва инвесторлар 3 йилдан 49 йилгача бўлган муддатга олиши мумкин. Шунингдек ижарага олинган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага беришга рухсат этилади. Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари ёки уларнинг бир қисмини шундай ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкин бўлади. Бир қатор ҳолатларда (пенсия ёшига тўлганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганда) ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи хўжалик раҳбаридан унинг аъзоларидан бирига топширилади;

 

  • рецепт бўйича дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилайдиган тузатишлар. Бу дори-дармонлар (шу жумладан кучли таъсир кўрсатувчи ва рецепт бўйича бериладиган) ва тиббий буюмларнинг ноқонуний чакана савдосини бартараф этиш, уларнинг ноқонуний айланмасини ва суиистеъмол қилинишини қисқартиришга имкон беради;

 

  • Президентнинг 2019 йил 7 сентябрдаги «Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4440-сон қарорини амалга оширишга қаратилган тузатишлар. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунда кам учрайдиган (орфан) касалликлари ташхиси ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмларни, шунингдек эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган такдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб кириладиган, хавфли юқумли касалликларнинг ташхиси ва даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказмасдан импорт қилиш имконияти қайд этилади;

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

матбуот хизмати материаллари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_