Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Депутатлар жойларда бўлиб, аҳволни ўрганишди

27.06.2017


Риштон туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари  қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВнинг танқидий фикрлари.

 

Маълумот учун: Риштон туманининг умумий майдони 307,0 минг кв.км бўлиб, аҳолиси 191 200 кишидан иборат. Туман маркази – Риштон шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 1 та туманга бўйсунувчи шаҳар, 69 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат.

 

Ўрганиш ва мулоқотлар давомида аҳоли томонидан уларни ўйлантираётган ва ўз ечимини кутаётган турли муаммо ва камчиликлар юзасидан жами 536 та масала кўтарилди. Мазкур масалалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, улар асосан уй-жой-коммунал (101 та), соғлиқни сақлаш (98 та), транспорт ва йўл қурилиши (92 та), банк-кредит (56 та), аҳоли бандлиги (41 та), тадбиркорлик (23 та), таълим (22 та), пенсия ва нафақа таъминоти (21 та), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти (18 та), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (17 та), экология ва атроф-муҳит (14 та), савдо ва маиший хизмат (12 та), маданият ва спорт (11та), интерактив давлат хизматларини кўрсатиш (2 та), ва пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириш (8 та) соҳаларига тааллуқлидир.

 

Юқорида қайд этилган масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида депутатлар томонидан кўрилган чоралар натижасида 182 та (34%) муаммолар жойида ҳал этилди.

 

Тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши

 

Риштон туманида 2016 йилда 451 та кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, улардан 18 таси (3,8%) фаолият кўрсатмаган, 45 тасининг фаолияти тугатилган. Бу эса ўз навбатида иш ўринлари қисқаришига сабаб бўлган.

 

2016 йилда саноат йўналишидаги ҳудудий ривожлантириш дастури доирасида режалаштирилган 48 та лойиҳадан 4 тасининг тўлиқ ижроси таъминланмаган. Туманда 2016 йилда жами 22,875 млн. АҚШ долларилик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда 19,453 млн. АҚШ доллари миқдорида (85%) маҳсулотлар экспорти амалга оширилган, яъни режа бажарилиши таъминланмаган.

 

Риштон туман ҳокимлигида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш

 

Туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти жорий этилмаган. Охирги 3 йил давомида туман ҳокимлигининг фақат 3 нафар ходими АКТларидан фойдаланиш юзасидан Вилоят ҳокимлигининг ахборотлаштириш марказида малака оширган.

 

Маъруф Усманов ёзиб олди.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум