Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дилором Пўлатова: «1UZни танладим»

14.08.2018

Рус тилида ўқиш

Бош бухгалтер Дилором Пўлатова ҳам, бошқа кўплаб ҳамкасблари сингари, профессионал софтни танлашига тўғри келган. Norma.uz порталига берган интервьюсида ўз танлови ҳақида батафсил сўзлаб берди.


– Қандай дастур билан ишлашни хоҳлардингиз?


– Турли бухгалтерия дастурларидан фойдаланганман, улар асосан хорижий ишланмалар эди. Шу билан бирга маҳаллий дастурчиларнинг маҳсулоти – 1UZ билан ҳам ишлашимга тўғри келган. Ўшанда илк бор ўзимизда ишлаб чиқарилган софтдан фойдаланиб кўрганман. Энди фақат у билан ишламоқчиман, шундагина ўзимни эҳтимолий хатолардан кўпроқ ҳимоялангандек ҳис қиламан. Дастур интерфейсида ортиқча ҳеч нарса йўқ. Муҳими, ишлаб чиқувчилар қонунчиликдаги ўзгартиришларни ҳисобга олиб, дастурни мунтазам янгилаб турадилар. Ҳатто ниманидир назардан қочирсанг ҳам, компьютер хатога йўл қўйилганлиги ҳақида огоҳлантиради. Биронта хорижий дастур бундай хоссаларга эга эмас, шу сабабли улар билан ишлаганда янгиликлар тўғрисидаги ахборот доим қўл остингизда туриши зарур. Бундан ташқари, 1UZда дастурдан фойдаланишда жуда қўл келадиган кўплаб қулайликлар назардан четда қолмаган. Хорижий ҳисоб тизимларидан фарқли равишда, 1UZ узоқ давом этадиган ва қимматга тушадиган созлашни талаб этмайди, ундан фойдаланиш жуда осон, дастур ва унга кейинчалик хизмат кўрсатиш анча арзонга тушади.   


– Ҳозир бошқа дастур ёрдамида ишлаяпсизми?


– Ҳа, бир неча ой аввал иш жойимни ўзгартирдим. Бу корхонада, бошқа кўплаб компанияларда бўлганидек, бутун бухгалтерия хорижий дастур ёрдамида юритилар экан. Бироқ раҳбариятга 1UZга ўтишни таклиф этмоқчиман.


– Нима учун дарҳол бу ишга киришмадингиз?


– Сабаби, янги жойда раҳбариятга бирор-бир таклиф билдириб чиқишдан олдин барча жараёнлар билан яхши таниш бўлиш лозим. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, 1UZ хизматлар кўрсатиш ва чакана савдо соҳасидаги фаолият учун жуда мос келишини ишонч билан айтишим мумкин. Бироқ илгари ишлаб чиқариш соҳасида ишлаб кўрмаганман – бу менинг илк тажрибам. Ҳозир ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ишлари билан яқиндан танишиб чиқаяпман, бу соҳада ҳам 1UZ фойдаланилаётган дастурдан кўра афзал эканлигини англаб етаяпман. 


Олег Гаевой суҳбатлашди.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум