Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил январь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак 2026 йилда мол-мулк солиғида нималар ўзгаради Тошкент вилояти бўйича 2026 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентлар тасдиқланди

ДСҚ раисига савол беринг

04.01.2019

Рус тилида ўқиш

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев билан интервью тайёрламоқда. Бу жараёнда ўз саволларини таҳририят манзилига юборган ҳолда барча истак билдирганлар иштирок этишлари мумкин.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари  солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказилди. Йиллик айланмаси 3 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлар ҚҚСни соддалаштирилган схема бўйича тўлаш имкониятига эга бўлдилар (батафсил қаранг). Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг янги ставкалари амал қилишни бошлади. Шу муносабат билан солиқ тўловчиларда талай саволлар юзага келмоқда.

 

Солиқ солишга оид ушбу ва бошқа саволларга ДСҚ раиси Беҳзод Мусаевдан жавоб олиш мумкин. Бунинг учун саволингизни  «Халқ сўзи» газетаси таҳририятига ҳавола бўйича  шарҳ кўринишида ёки telegram-бот орқали юборишингиз мумкин. Жавобларни 8 январь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари саҳифаларида ҳамда http://xs.uz/ сайтида эълон қилиш режалаштирилаётир.