Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

ДСҚ умумбелгиланган солиқларга ўтказганлиги ҳақида шахсан хабардор қилади

12.11.2018

Рус тилида ўқиш

Ҳисобот йили якунлари бўйича 1 млрд сўмдан ортиқ товар айланмасига эга бўлган ёки уни кутаётган тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишлари зарурлиги ҳақида шахсан хабардор қилинади, дея хабар берди ДСҚ.   

 

Эслатиб ўтамиз, 29.06.2018 йилдаги ПФ–5468-сон Фармонга мувофиқ, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 млрд сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

 

Хабарномалар солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари (электрон равишда), почта орқали ёки қўлларига топширилади.

 

Хабарномада ҳар бир ишловчи субъектга солиқ солишнинг янги тузилмаси кўрсатилади:

  • солиқлар бўйича ҳисоботлар;
  • солиқларнинг ҳисоблаб чиқарилиши;
  • солиқларни тўлаш муддатлари;
  • электрон ҳисоботдан фойдаланиш ва ҳисобварақ-фактураларни айирбошлаш;
  • бухгалтерлар мавжуд бўлиши заруратини белгилаш.

 

Хабарнома олган тадбиркорлар жорий йилнинг 12 ноябридан 12 декабригача ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Буни ДСҚ сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёки солиқ ҳисобига олинган жойдаги давлат солиқ инспекциясида амалга ошириш мумкин.

 

Call-марказга: 71 202-32-82 рақамига ёки 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, солиқ қонунчилиги нормаларини қўллашга доир қўшимча саволларингизни беришингиз мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_