Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Электрон ҳисобварақ-фактуралар Дидоксга бепул жўнатиладиган бўлди

08.01.2020

Рус тилида ўқиш

Дидокс сервиси кўпчилик тадбиркорлар учун бепул бўлди ва барча қолганлар учун энг фойдали сервисга айланди. 

 

Ҳар қандай корхона ойига мингта ҳисобварақ-фактурани жўнатиш учун сервисдан бепул фойдаланиши мумкин. Ҳисобварақ-фактуралар 1000 тадан кам бўлса, бироқ бунда сизга техник кўмак ва маслаҳатлар зарур бўлса, Дидокс битта жўнатиладиган ҳужжатга  300 сўм тўлов эвазига якка тартибда хизмат кўрсатишни таклиф этади. Дидоксга кирувчи барча ҳужжатларни имзолаш исталган усулда фойдаланилганда ҳам бепул бўлиб қолаверади.

 

Дидокс билан ишлашни бошлаш учун https://didox.uz/#/registration рўйхатдан ўтиш саҳифасида ЭРИ билан оммавий офертани имзолашнинг ўзи етарли бўлади. Бунда сиз учун электрон ҳужжат айланиши бўйича бошқа операторлар хизматларидан фойдаланиш чекланмайди, бироқ my.soliq.uz солиқ тўловчининг шахсий кабинетида уларнинг барчасини кўрсатишни унутмаслик муҳимдир.

 

Дидоксда электрон ҳисобварақ-фактуралар 1С ёки биллинг тизимидан чиқмаган ҳолда айланиши мумкин – маълумотларни чиқариб ташлаш ва юклаб олиш шарт эмас. Энди “Қоғозга чиқариш” тугмаси ўрнига “1С” ёки биллинг тизимидаги ҳисобварақ-фактурангизда янги “Имзолаш” тугмасидан фойдаланинг, шунда мазкур ҳужжат дарҳол контрагентингизга етиб боради. Шу тариқа кирувчи ҳужжатлар ҳам дарҳол ҳисоб сиёсатингизда бўлади, қўлда бирма-бир текшириб чиқиш шарт эмас.

 

Дидокс мобил иловасидан фойдаланган ҳолда, сиз исталган жойда ва вақтда ҳужжатларни тузишингиз ва имзолашингиз мумкин бўлади. Ҳозирча ундан фақат Android қурилмалар ёрдамида фойдаланиш мумкин.