Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Электрон ишончнома қанчалик қонуний?

16.05.2020

Рус тилида ўқиш

Айрим ЭҲА операторлари «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунга амал қилиб, ишончномани электрон шаклда ёзиб беришни таклиф этмоқдалар. Бир қарашда бу қулайдек кўринади. Бироқ Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом фақат қоғозда ёзилган ишончномалар муомаласини тартибга солади. Бухгалтер қандай йўл тутиши керак: ишончномани қоғозда ёзиб берсинми ёки электрон шаклда?

 

Яқинда buxgalter.uz да «Янги технологиялар» ИАМнинг ЭҲФни жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВнинг нуқтаи назари чоп этилган эди. Унинг фикрича, бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари, шу жумладан ишончномаларни фақат электрон ҳужжат айланиши тизими ёрдамида – қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда расмийлаштириш мумкин. Бироқ унинг ишончномалар хусусидаги позицияси амалиётчи мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабабчи бўлди. Мавзуни давом эттириш мақсадида buxgalter.uz ушбу масаланинг турли жиҳатларини кўриб чиққан экспертларга мурожаат қилди.


ЭРИ ишончномаларни расмийлаштиришга мўлжалланмаган

 

Екатерина ТКАЧЕНКО, «Муҳаммадбоев арбитраж уйи» СМТ МЧЖ бош бухгалтери:

– Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунда электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади дейилган. Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизити – ЭРИ. «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунда айтилишича, ЭРИдан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса, у қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эга бўлади.

 

Электрон ҳужжат айланиши тизимида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ электрон калитларни рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИ қўлланилади. Фойдаланувчига олиш учун сўровномани тўлдираётганда уни қўллаш мақсадини танлаш таклиф этилади. Бироқ ушбу рўйхатда ишончномани расмийлаштириш деган банд йўқ. Қуйидаги вариантлар таклиф этилади:

  • давлат хизматларини олиш;
  • мурожаатлар;
  • электрон тижорат учун.

 

Электрон ишончномани расмийлаштиришни қайси бандга киритиш мумкинлиги тушунарсиз. Ушбу жиҳат кўриб чиқилган норматив ҳужжатлар ҳам йўқ.

 

Бинобарин, ЭРИни қўллаган ҳолда расмийлаштирилган ишончномадаги ишончли шахс имзосининг қонунийлиги шубҳа уйғотишига асос бор.

 

Янги қонун қабул қилинганда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар киритилади. Бироқ улар Ишончномалар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилмаган. Молия вазирлиги, ДСҚ ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари билан учрашувларда тадбиркорлар Низомда электрон ишончномалар шакли, ҳисобга олишга доир талаблар, улар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари, мансабдор шахслар ва ишончли шахснинг жавобгарлигини қайд этиш зарурлиги ҳақида бир неча марта гапирганлар.

 

Электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўта умумий тусга эга бўлиб, уларда электрон ишончнома бўйича ТМБни олиш учун ишончли шахснинг имзосига тааллуқли кўп саволларга жавоб берилмаган. «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунда қайд этилишича, ЭРИ эгаси уни қўллашнинг ҳуқуқий оқибатлари учун тўлиқ жавобгар бўлади. Бунда электрон калитнинг юридик кучини тан олмаслик анча мушкул.

 

Контрагент инсофсиз бўлиб чиқса ёки назорат қилувчи органларда саволлар юзага келса, электрон ишончномани тан олган бухгалтер деярли ҳимоясиз бўлиб қолади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_