Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Фаолият мавжуд эмасми - хўжалик юритувчи субъектлар реестридан чиқаришади

11.08.2021

Рус тилида ўқиш

Тадбиркорлик субъектларининг таклифларига биноан 3 йилдан ортиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган хўжалик юритувчи субъектларни соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Давлат реестридан чиқарилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати билан Давлат хизматлари агентлигининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

 

Фаолиятни тиклашни хоҳловчи хўжалик юритувчи субъектлар таъсисчилари ва раҳбарлари 2021 йил 20 августга қадар рўйхатдан ўтказилган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари лозим.

 

Қўшимча саволлар билан қуйидагиларга мурожаат қилиш мумкин:

  • солиқ тўловчининг шахсий кабинетига;
  • Давлат солиқ қўмитаси сall-марказига -1198;
  • 71-202-32-82 телефони орқали.